Икки дунё саодати.
Аллох таоло бандаларини яратиб, дунё ва охирада хам бахтли хаёт кечиришимиз учун барча нарсаларни очиқ-ойдин баён қилувчи китоб ва у китобини бизга етказувчи Расулни юборди.Унда динимиз инсоннинг қандай хаёт кечириши нималарга амал қилиб, нималардан сақланиши кераклигини, яъни қалбни ислох қилишни, аввало, имон эътиқоди, тақвоси, одоб-ахлоқи ва инсонлар билан ўзаро муомаласи, унинг кийими, ташқи кўринишининг тартибли, озода экани, кийиниш маданиятга риоя қилишга чақирди.
Айниқса, аёл-қизлар балоғатга етганларидан сўнг ўз аврат аъзоларини номаҳрам эркаклардан беркитиб юришлари буюрилган.Аллох таоло Қуръони каримда шундай мархамат қилади: "Мўминаларга хам айтинг, кўзларини (номаҳрам эркаклардан) қуйи тутсинлар ва авратларини (зинодан) сақласинлар! Шунингдек, (одатда) кўриниб турадиган бошқа зийнатларини кўрсатмасинлар ва рўмолларини кўкраклари узра тушириб олсинлар!..."(Нур сураси, 59-оят).
Шуни таъкидлаш жоизки, исломда ибодат либоси йўқ бўлиб, эркак киши кийинишида ўзини аёлларга ўхшатиб олмаслиги ёки аёллар эркакча кийинмасликлари аёллар либоси аврат аъзоларини тўлиқ ёпиши лозимдир.Баъзи холларда интернет сайтларида, кўчаларда юзини беркитиб, қўлларига қўлқоп тақиб олишганини ёки айрим йигитлар узун сақол қўйиб олганликлари кўзимизга ташланиб қолади.Тақво аслида, инсоннинг қалбида, амалида ёки инсонлар билан қилган муомаласида эмасми.Ўзга миллат маданиятига эргашиб хақиқий, соф маданиятимизни, эътиқодимизни эсдан чиқармаслик лозимдир.
Мусулмон одам ибодатларга қанча ташна бўлса, намозини вақтида ўқиса, ибодатларини кечиктирмаса, қиладиган эхсонини тўла-тўкис вақтида қилиб берса, Қуръони каримнинг тиловатида бардавом бўлса ва Қуръонга мухлис бўлса, у хақиқий мусулмондир.Агар киши Қуръондан, иймондан, ибодатдан узоқлашса, бундай киши иймони сустлашган кишидир.
Аслида, оқилана хаёт, Аллох таолодан қўрқиб, охиратни ўйлаб яшаш, Киёмат кунидаги хисоб-китобдан қўрқиб, нафсни гунох ишлардан тийиш, Аллох таоло берган турли туман неъматларига шукр айтиш, неъматни Аллох таолодан билиб рози бўлиш, ўз ўрнида халолга ишлатишдир.
Яъни:"Яна Роббингиз эълон қилган(бу сўзлар)ни эслангиз:"Қасамки, агар(берган неъматларимга) шукр қилсангиз, албатта, (уларни янада) зиёда қилурман.Борди-ю, ношукрчилик қилсангиз, албатта, азобим(хам) жуда қаттиқдир"(Иброҳим сураси, 7-оят).
Демак, банда Роббиси томонидан берилган неъматлар: соғлик, тинчлик, хотиржамлик, халол касб, оила, фарзанд, илм, мол-дунё кабиларга шукр қилиш, уларни кам санамаслиги, ношукрликка ўтмаслиги лозим.Баъзи холларда айрим инсонларнинг норози кайфиятда яхшиликларни кўрмасдан фақат камчилик ахтариш, Аллох таолонинг неъматларига ношукрчилик қилиш, бу аввало, илмсизликдандир.
Ислом динидан илм деганда диний ва дунёвий илмлар тушунилади.Диний илм инсоннинг асосан охирати учун зарур бўлса, дунёвий илм инсоннинг асосан дунёсининг ободлиги учун зарурдир.
Конимех тумани бош имом хатибининг хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси Л Бобоназарова.