САЖДА - ТАНГРИДАН ЎЗГАГА РАВО БЎЛМАС.
Қачонки Муҳаммад алайҳиссалом Мадинага ҳижрат қилиб ислом секин-аста ривож топа бошлагач, кофирлар бирин-кетин енгила бошладилар. Шунда улар ўзларига таянч излаб Ҳабаш мулкининг подшоҳи Нажошийга одам юбориб Муҳаммад ва унинг динини мазамат қилдилар. Шу орада Муҳаммад алайҳиссалом ҳам Нажошийга элчи юбордилар. Бу пайтда кофирлар элчиси Нажошийнинг саройига етиб, унинг ҳузурида эди. Муҳаммад алайҳиссалом юборган элчи ҳам етиб бориб дарвоза қоқди. "Тангрининг элчиси киришга изн сўраяпти", - деб хабар қилишди подшоҳга. Подшоҳ: "Майли, кирсин", - деди. Шунда кофирлар элчиси подшоҳга: "Эй подшоҳ, ўзини Тангрининг элчиси деб атаган бу одам, кўрасан, кирганда сенга сажда қилмайди, ҳамма сажда қилади-ю, бу сажда қилмайди", - деб, келаётган элчини ёмонлади. Шу аснода Муҳаммад алайҳиссаломнинг элчиси кириб келди ва подшоҳга салом берди, аммо сажда қилмади. "Эй элчи, нега менга сажда қилмадинг?" - деб сўради подшоҳ. "Сажда яратган тангридан ўзгага раво бўлмас", - деб жавоб қилди Муҳаммад алайҳиссаломнинг элчиси.
Ҳа, саждаю таъзимлар фақат олий зот - яратган Оллоҳгагина раво бўлади, ўзини худо сановчи баъзи мансабпарастларга эмас. Куну туни таъзиму сажда билан ўтувчилар, буни асло унутманг!
Манба асосида ёзилди.
Навоий шаҳар Умид қўрғони Хончорбоғ мфй отинойси Қулбобоева Мавлуда.