САЖДА ОЯТЛАРИ ҚАНДАЙ ЁД ОЛИНАДИ?

16-01-2020, 08:53 admin Ислом олами / Савол-жавоб 1 010

Савол: - Сажда оятларини ёд олиш жараёни қандай амалга оширилади? Шу ҳақда батафсил маълумот берсангиз.

Жавоб: -Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
Сажда оятларини ёд олиш жараёни бошқа оятларни ёд олиш жараёни каби бўлади. Фақат айни вақтда сажда қилишга имконияти йўқ кишиларнинг олдида ўқиб, уларни ноқулай ҳолга тушириб қўймаслик тавсия этилади.
Агар «Ёд олувчи сажда оятини кўп такрорлагани учун сажда қилиши қай ҳолда бўлади?» демоқчи бўлсангиз, унинг ҳукми қуйидагича:
– Агар бир мажлисда ёки намозда сажда оятини бир неча бор такрор қилса, бир сажда кифоя қилади.
– Масжидда, кичик уйнинг ичида, юриб бораётган улов ёки кеманинг устида ёки намоздан олдин қилган қироатни намозда ўша ерда такрор қилса, сажда оятини неча марта ўқиса ҳам, бир сажда кифоя қилади, чунки бу ҳолатларнинг барчасида макон битта саналиб, тиловатлар бир-бирига киришиб кетган ҳисобланади. Бунда такрорни қилиб бўлиб, охирида сажда қилса ҳам, саждани қилиб олиб, кейин такрор қилса ҳам бўлаверади.
Тиловат қилувчи ёдлаш учун, таълим учун, эътибор ёки фаҳмлаш учун такрор қилади. Буларнинг ҳар бирида сажда қиладиган бўлса, қийинчилик туғилади ва ўшандан қочиб, такрорни тарк қилиш хавфи туғилади.
Аллоҳ таоло эса динда қийинчиликни раво кўрмайди. У Зот Ўз Китобида бу борада шундай марҳамат қилади:

«Ва сизларга динда ҳеч қандай танглик қилмади» (Ҳаж сураси, 78-оят).
Яна бошқа бир оятда эса:

«Аллоҳ сизларга осонликни ирода қилади, қийинчиликни ирода қилмайди», деб алоҳида таъкидлаган (Бақара сураси, 185-оят). Валлоҳу аълам.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари Канимех туманида
"Қосим Шайх" жоме масжидида рамазон ҳайити намози
РАМАЗОН ҲАЙИТИНГИЗ МУБОРАК
Фуқароларни қабул қилиш куни
Навоий вилоятида ҳам ифторлик дастурхонлари ёзилди
"Таровеҳ" намозларига ташриф буюрувчи фуқароларнинг хавфсизлиги ишончли таъминлаш
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш