Ҳикмат нима?

13-12-2023, 17:19 admin Мақолалар 165

Ҳикмат нима?

Ҳикмат - арабча сўз бўлиб, бир сўзни ўз ўрнида, керакли одамга, керакли миқдорда айтиш ёки бир ишни вақтида, етарлича, пухта қилиб бажариш маъносини билдиради.
Ҳикмат билан гапирувчи, амалларни ҳикмат ила бажарувчи одамни ҳаким (донишманд) дейилади.
Ҳикмат инсоннинг даражаси ва шарафини зиёда этиб, уни одамлар орасида обрўли бўлишига сабаб бўлади.
Ҳикмат инсоннинг шарафини оширса, қулни подшоҳлар билан суҳбатлашиш даражасига олиб чиқади.
Ҳикмат кишининг ақли етуклиги ҳамда фаросати ўткирлигига ёрқин далилдир.
Ҳикмат билан гапирувчиларни барча эшитади ва унинг сўзларига итоат этади.
Ҳикмат эгаси инсонлар олдида хижолат чекиш, узр сўраш ҳамда ноқулай ҳолатда қолишдан холи бўлади.
Зеро, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ҳикмат мўминнинг йўқотган нарсасидир, мўмин киши уни қаерда топса ҳам олади”, дея марҳамат қилганлар.
Ҳикматлардан намуналар:
Баъзилар билан суҳбатлашсанг, вақт тез ўтаётгандек, айримлар билан суҳбатлашсанг, вақт ўтмаётгандек туюлади.
Ғазаб аҳмоқлик билан бошланиб, надомат билан тугайди.
Фарзандингизга ҳар қанча насиҳат қилсангиз ҳам, барибир, у кўпроқ феълингизга қараб тарбия топади.
Ақлнинг қандайлиги тортишув пайтида аниқланади; Дўстнинг қандайлиги қийин вазиятларда аниқланади.
Ақл кичрайгани сари ғурур, мақтаниш зиёда бўлади.
Пул билан сотиб олиб бўлмайдиган нарсага эга бўлсанггина бой ҳисобланасан.
Хурсанд бўлиб турганингда ваъдалар берма. Ғазабланиб турганингда гапирма. Сиқилиб турганингда қарор қабул қилма. Келадиган манфаат тугагач, баъзиларнинг дўстлиги ҳам тугар экан.
Ақл зиёда бўлгани сари узлат (ёлғизлик, холи қолиш)га майл ортиқ борар экан.
Муҳаббат билан қилинган иш пухта, сифатли қилиб бажарилади.
Ҳақиқий ғалаба нафс устидан қозонилган ғалабадир.
Инсон икки йўл билан таълим олади: Ўқиш орқали; Ўзидан илмлироқ киши билан суҳбат қилиш орқали.
Китоб – жонсиз қоғозлар йиғиндиси эмас. Балки у саҳифаларда яшайдиган ақллардир.
Фарзандларни бино қилиш (тарбия қилиш) уларга бино қуришдан муҳимроқдир.
Жим туриш маъносиз сўзларни гапиришдан афзалдир.
Хато содир этиш инсонга хос ишдир. Лекин ўша хатоларни оқлаш шайтоннинг ишидир. Жоҳил кимсанинг тортишувда енгилиши амри маҳолдир.
Бир оғиз гапирмасингдан туриб сени эшитадиганлар ва тушунадиганларни эҳтиёт қил!
Тилинг фикрларингдан ўзиб кетишидан эҳтиёт бўл!
Ақл бошқалар билан машғул бўлган пайтда кичрайиб, ўзи билан машғул бўлган пайтда катталашади.
Ахлоқнинг асоси – ёлғондан бутунлай тийилишингдир.
Одамлар бир-бирларига ўзларидаги мавжуд нуқсон миқдорича азият берадилар.
Ҳақиқий дўст сенга билдирмасдан одамлар олдида сени ҳимоя қилади.
Энг кучли курашчилар вақт ва сабрдир.
Кўпинча сен эшитишни истамаётган насиҳат аслида сен эшитишинг керак бўлган насиҳатдир!
Оламни ўзгартириш учун ишлатишинг мумкин бўлган ўта кучли қурол – таълимдир.
Халқнинг нондан кейин илк эҳтиёжи тушадиган нарса – тарбиядир.
Ёлғон ҳақиқатни яширмайди, балки унинг зоҳир бўлишини бироз ортга суради.
Лойқаланган сувни соф қилишнинг энг афзал йўли – уни ўз ҳолида ташлаб қўйиб, тегмай туришингдир.
Энг доно инсон – тинглаб, фикрлаб, мулоҳаза қилиб кўрадиган инсондир.
Йўқлигингда сени ҳимоя қиладиган нарсаларнинг афзали – хулқларингдир.
Ўзингдаги битта ғам сендаги мингта неъматни унуттиришга йўл қўйма.

Зарафшон шаҳар. “Баҳор” ва “Геолог” МФЙ отинойиси Хуршида Худжиярова.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш