Хожа Абдулхолиқ Ғиждувоний ўгитлари.

12-12-2023, 17:25 admin Мақолалар 143

Хожа Абдулхолиқ Ғиждувоний ўгитлари.
Эй, фарзанд! Илм билан бирга одобни ҳам ўрган. Зеро, одобсиз одам Аллоҳ таоло лутфидан маҳрумдир. Халқ билан асло низо-жанжал қилма. Яхши хулқ, гўзал одоб ила ҳаёт кечир.Суннати санияни маҳкам тут, салафи солиҳин,тақволи имомлар йўлларига эргаш. Бидъат аҳлидан йироқ бўл. Зеро, ҳар қандай бидъат гуноҳдир.
Эй, фарзанд! Ҳалол луқма ейишни одат қил. Ҳалол луқма барча хайрли, савоб амал, яхшиликлар калитидир. Агар ибодат лаззатини, ҳаловатини туяман десанг, доимо ҳалол луқма егин. Ҳаромдан қоч! Шундай бўлсанг, қиёматда ўтда куймагайсан. Аллоҳнинг қаҳридан қўрққин, бир кунмас-бир кун ҳисоб-китоб учун Унинг ҳузурида турасан.
Ислом асоси уч нарсададир:
- Биринчиси, ҳар тоати ва ибодати ким айларсиз, анинг илмидан воқиф бўлинг!.
-Иккинчиси, ҳар илмники ўрганибсиз, унга амал қилинг!
-Учинчиси, ҳар амалники этгайсиз, сидқу ихлос билан адо этгайсиз!
-Эй, фарзанд! Қаҳ-қаҳ уриб кулма. Кулиш ғафлатдандир. Кўп кулиш қалбни ўлдиради.
Эй, фарзанд! Ташқи қиёфангни безашга ружуъ этма .Зеро, ташқи томонни безамоқ, ички олам хароблиги, чиркинлиги ва ифлослиги аломатидир. Кийиминг оддий, лекин покиза бўлсин.
Эй, фарзанд! Кимки фақирликни бойликдан, илмни дунёнинг ҳою – ҳавасидан, камтарликни иззатдан устун қўйса ва зоҳиру ботин амалларини таҳлил эта билса, шунингдек, ўлимга тайёр турса мана шу беш хислати бор киши билан биродар, дўст бўл!
Азиз фарзандларимиз! Сизлар доноларимизнинг ўгитларига амал қилиб юрсангизлар, ҳамиша улуғликка эришасизлар.

Навбаҳор тумани ” Қоражон” маҳалласи отинойиси Сиддиқа Хайруллаева
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш