"Бир кунлик Зиёрат"

5-04-2021, 12:11 admin Мақолалар 451

"Бир кунлик Зиёрат"
23.03.2021 йилда Ўзбекистон мусулмонлар идорасининг Вилоят Бош имоми, имомининг хотин-қизлар билан ишлаш бўлими ташаббуси билан фаол отинойилар учун “етти пир” зиёрати ташкил этилди. Зиёрат учун текин автобуслар ҳам тайёр.
Мана орадан 4-5 кун ўтиб қолган бўлсада ҳанузгача зиёрат таасуротлари, руҳий ҳордиқ, маънавий озуқа бир муддат бўлсада тарк этган эмас.
Шундай буюк зотлар яшаб ижод этган заминда яшаётганимнинг ўзиёқ қанчалар фаҳр ва ифтихор туйғуларини бағишлаётганлигини сўз билан ифода этишим мумкин.
Мен Бухоро Давлат Педагогика олийгоҳини тугатганман. Ҳар ҳафта уйга бориб, ўқишга қайтиш йўлимиз Ҳазрати Нақишбанд, Сайид Амир-Кулол боболаримизнинг мақбараларининг олдидан ўтиб, қайтиш бўларди.
Таъсуротларимиз мозор, оппоқ шур қоплаган қабрлар, нурай деб қолган нурсиз мақбаралар. Ана шундай тафаккур билан катта бўлдим.
Алҳамдулиллаҳ!
Мустақилликка эришганимиздан сўнг бутун ўтмиш меросимиз қаторида Хожагон-Нақшбандия тариқати намоёндалари ҳаётини ўрганиш ва халқимизга етказиш борасида катта ишлар қилинди.
Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев ташаббуси билан тариқат асосчиларини юбилейларини ўтқазиш, улар қолдирган ишларини илмий изоҳли таржима қилиш каби вазифалар қатор фармон ва қарорлар билан ёритилди, бу тариқат вакилларини ҳаёти ва ижодини ўрганишга имкониятлар яратилди. Мен бир кунлик “Зиёрат” деб ёритиб бераётган таасуротларим шу қарор ва илмий изланишларнинг масъулидир.
Биз жаннатмакон юртда яшаймиз, Бухоро Ислом дини маркази, илмнинг кони Бухорода, деган таърифларни эшитардик, “Зиёрат” шарофатидан бунга аниқ иқрор бўлдим.
Хожа Абдухолиқ Ғиждувонийдан бошлаб етти пирни зиёрат қилиш асносида ҳар қайсилари ҳақида ўзгача маълумот: яшаш жойлари, касблари, илмлари, қолдирган мерослари, қабрлари, шогиртлари ҳақида ва яна у жойдаги таъмирлаш ишлари нақшкор устунлар инсонга янада қадимий меросга бўлган ҳурмат, муҳаббат туйғусини уйғотади.
Нақшбанд ҳазратларининг масжидларидаги кутубхонадан Ғофуржон Раззоқов, Комилжон Раҳмоновларнинг “ Хожагон Нақшбандия тариқати ва етти пир” номли китобларини сотиб олдим. Бу илмий тадқиқотда жуда кенг изоҳлар билан тариқат намоёндалари фаолиятларини ёритганлари ҳалқимиз учун манба ва яқинроқ таништиришда манба бўлади.
Оллоҳ: меҳрибон ўзини танитиш, юборган таълимотини Пайғамбаримиз(с.а.в) дан кейин ҳар бир нуқсонсиз бизгача етқазгани учун юртимизни ҳар ер-ҳар ерида ана шундай илм дарғаларини яратгани бу унинг бандаларига ўта меҳрибонлигидан дарак.
Улар яратган силсила бир-бири билан боғлиқ , эътиқод ягода, ҳаётлари оддий, қолдирган илм, йўл энг аввало ҳаётларида тадбиқ қилиб исботини топган.
Келинг бизга қолдирган ўгитларидан айримларига қулоқ тутайлик.
“Эй фарзанд! Илм билан бирга одоб ҳам ўрган, Зеро! Одобсиз одам Оллоҳ таоло лутфидан маҳрумдир. Бидъат аҳлидан йироқ бўл. Зеро ҳар қандай бидъат гуноҳ.
-Эй фарзанд! Ҳалол луқма ейишни одат қил. Ҳалол луқма барча хайрли, савоб, амал, яхшиликлар калитидир.
Ҳаромдан қоч!
Шундай ажойиб ўгитлар бизга оддий, мўътадил ҳаёт негизини ўргатади.
Ёки “Барча ёмонликларнинг калити бу дунёга бўлган муҳаббатда, яхшиликларнинг калити эса дунёдан юз ўгиришдадир”деб ўқтирадилар. Ориф ибн Маъруф Геварий.
Ҳожа Баҳоуддин Нақшбанд эса тарки дунёликдан воз кечиб, хилватдан суҳбат йўлини танлашга чақиради.
Яна бошқалар ҳисобидан яшамасдан ўз мехнати билан кун кўриш лозимлигини таъкидлаб “Дил ба ёру, дас ба кор”, кўнгил оллоҳга қўл эса ишда бўлсин қоидани ўртага ташлайди.
Шундай ажойиб наъмуна, илм, ўгитлар, ўрнак бўладиган ҳаёт ёнимизда булоқ бўлиб оқиб турибди-ю уни кўмиб, бидъат деб тескари тушунтиришди. Шунга айтишса керакда ”Олдингдан оққан сувни қадри йўқ деб”
Яратга шукур! Булоқлар очилди, қадриятлар тикланмоқда.
Эндиги биз ота –оналар, таълим муассасининг вазифаси бу меросни ёш авлодга тўғри, борлигига тушунтира бериш, ҳақиқий илм билан бидъатни фарқлашни, ёд ғоялардан фарқлай билиш, уларни оддий, лекин асрларга татигулик ҳаётларидан ўрнак олиб, яшашни ўргата олсак, бугунки кун ворисларимиздан ҳам буюк зотлар етишиб чиқади.
Иншооллоҳ Омин!
Ёшлик махалласи отинойиси: Қўлдошева Рамзия.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш