Халқаро ногиронлар куни.

8-12-2023, 17:57 admin Мақолалар 70

Халқаро ногиронлар куни.

Албатта, Аллоҳ таоло дунёдаги ҳеч бир нарсани беҳикмат яратмади. Кимнидир ҳисобсиз неъматларга кўмиб қўйди, кимнидир эса муҳтожлик синови билан сийлади. Муҳтожлик бу-қалби ўксик, ногиронлиги бор инсонлардир. Нега Аллоҳ тўрт муччаси соғлом инсонлар билан бирга бундай уларга муҳтожларни ҳам яратган. Тафаккур қилсак Аллоҳ таоло бандаларига етган азиятлар туфайли уларнинг даражаларини кўтаришни, уларнинг қалбларини поклашни ва гуноҳларини кечиришни хоҳлайди.
Мана шундай Аллоҳнинг раҳматига эришишни истаганлар эса доим эзгулик сари интилаверишади.
Яқинда 3-декабр Халқаро ногиронлар куни муносабати билан ўтказилган тадбир ҳам хайрли ишлардан биридир. Бу тадбир Кармана тумани "Истиқлол" тўйхонасида Ўзбекистон мусулмонлар идораси, кар-соқовлар жамияти, Кармана тумани "Қосим Шайх" масжиди ходимлари билан биргаликда ташкил этилди. Тадбирни Кармана тумани бош имом хатиби Қуръон тиловати билан бошлаб бердилар. Тадбирда вилоят ҳокимлиги вақф хайрия жамоат фонди, Диний идора вакиллигидан меҳмонлар иштирок этишди. Эшитиш ва гапиришда нуқсони бор ногиронлар кунига бағишланган спорт ўйинларида ҳамшаҳарларимиз ичида Республикада фахрли биринчи ўринни эгаллаган фуқароларимизга қимматбаҳо совғалар ва медаллар топширилди. Мини футбол бўйича ҳам 1,2,3,4-ўринни олган кар-соқов фуқароларимизга алоҳида эсдалик совғалари тақдим этилди. Тадбир давомида кар-соқов фуқароларимиз томонидан чиройли куй-қўшиқлар имо-ишоралар билан ижро этилди. Тадбирдан ҳамма мамнун бўлди, тадбир жуда кўтаринки руҳда ўтди. Тадбир сўнгида ҳомийларимиз томонидан дастурхонга миллий таом ош тортилиб, юртимиз тинчлигини тилаб дуо қилинди.
Албатта, бу каби тадбирлар юртимизнинг тинчлиги ва ҳар инсонга берилаётган эътиборнинг яққол кўринишидир.
Аллоҳ таоло марҳамат қилади: "Аллоҳ сенга эҳсон қилгани каби сен ҳам (Аллоҳнинг бандаларига) инфоқ-эҳсон қил !" (Қасас, 77).
Дарҳақиқат, Аллоҳнинг буйруқларини сўзсиз бажарадиган ва Аллоҳнинг бандаларига инфоқ-эҳсон қиладиган инсонларни Буюк Роббим ўзининг розилигига эришган бандалари қаторида қилсин !
Қизилтепа тумани Хафқориён мфй отинойиси М. Шоназарова Меҳригул
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Муфтий ҳазрат Ислом олами уюшмаси Олий Кегашига аъзо бўлдилар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш