Куни кеча Навоий вилоятидаги барча жоме масжидлари имом хатиблари ҳамда отинойилари, маҳалла фаоллари ва етакчилари билан биргаликда ўзларига бириктирилган ҳудудлардаги ногиронлиги бўлган фуқаролар ҳолидан хабар олишди. Кармана туман "Қосим Шайх" жоме масжиди имом хатиби М.Юнусов ҳамда отинойи Ф.Мирзаева билан биргаликда "Зиёкор" ҳамда "Талқоқ" МФЙда истиқомат қилувчи ногиронлиги бўлган фуқаролар ҳолидан хабар олишди.
Қизилтепа тумани "Тошмасжид" жоме масжиди имом хатиби Рахматов Жамшидбек томонидан "Тошмачит" МФЙда яшовчи кўп вақтлардан бери ётоқда бўлган биринчи гуруҳ ногиронлари Рахматова Санобар ва Муҳиддинова Фотималарнинг ҳолидан хабар олиниб, озиқ-овқат маҳсулотлари берилди.
Қизилтепа тумани бош имом хатиби Завқиддин Орипов эса Қизилтепа туман "Бўстон" ҳудудидаги 8 та МФЙларда истиқомад қилувчи ногирон, ётоққа михланиб қолган фуқароларидан хабар олган ҳолатда, озиқ-овқат махсулотлари моддий ёрдам мақсадида берилди. Навбахор махалласидаги ногирони бор оилалардан хабар олинди ва эхсон берилди.
"Кимёгар" МФЙ да яшовчи 2 гуруҳ ногирони 1996 йилда туғилган бир фарзанднинг онаси фуқаро Насирова М билан дилдан суҳбатлашилиб, керакли озиқ - овқатлар улашилди. Шунингдек, "Юксун" қишлоғи, "Катта мачит маҳалласи"даги Ногиронлар куни муносабати билан яшовчи ногиронлардан хабар олинди. "Тошмасчит"МФЙда яшовчи ногиронлар ҳолидан хабар олиниб, уларга озиқ -овқат маҳсулотлари берилди.
"Қорача" МФЙ отинойиси Раззакова Раъно 3 декабрь "Ногиронлар куни"да ногиронлиги бўлган Дилмурод бобонинг ҳолидан хабар олгани бориб, мавжуд камчиликларни ўрганиб чиқди ҳамда рўзғор учун зарур бўлган озиқ - овқат маҳсулотларини улашди.