Ўлимдан бошқасига даво (Қора седaна)
Қора седана ҳадиси шарифларда ўлимдан бошқа дардга даво деб келади. Қора седана кўпинча қора зира, ҳинд зираси ҳам деб аталади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ’’Қора дона ўлимдан бошқа ҳар бир дардга даводир ‘’- деб марҳамат қилганлар ва «Яна сизлар мана бу қора донани лозим тутинглар чунки унда сомдан бошқа барча дардларга шифо бор"- деб айтдилар. "Сом" ўлимдир яъни қора седана ўша вақт, ўша муҳитда мавжуд бўлган кўплаб хасталикларга даво бўлганини табиблар тасдиқлаганлар. Хозирги замонда Қуръон ва суннатдаги илмий мўжизалар ҳайъати ҳаракати билан ўтказилган илмий баҳслар ҳам Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қора дона ҳақида айтган ҳадиси шарифлари тиббий мўжиза эканини тасдиқлади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг вақтларида табобатлар ҳақида жуда кўп маълумотлар бўлган ва ул зотнинг табобат ва тавсияларида қора седана ўлимдан бошқа барча нарсага даво дэканлигини айтганлар. Демак қора седананинг даволиги суннат билан собит бўлгандир. Бу ҳақда бир қанча хадислар келади. Бу даво эса табибларнинг тавсиялари билан тавсия қилинади ёки бўлмаса тонгда оч қоринга бир қошиқча истеъмол қилинса қўшимча даво сифатида буюрилади. Бунинг тавсияси эса кўпинча табибларнинг кўрсатмаси билан бўлса яхши бўлади. Олимлар бир неча ўн йиллар давомида кора седананинг устида иш олиб бордилар Таъсири тўғрисида жуда кўп ижобий хусусиятларни айтишди. Шифокорлар эса уни ақлни зиёда қилиш, ақлни ўсишига таъсири тўғрисида ҳам кўпгина фикрларни айтишди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ‘’Ўзингизга седанани лозим тутинг ‘’-деб марҳамат қилдилар. Ҳатто седанасиз ўзбек нон ва пишириқларини тасаввур этиш қийин. Таом, дамламалар сифатида ишлатилади. Ҳазм қилиш жараёнини яхшилайди.Инсон иммунитетини кўтаради.Седана тананинг энергияси хисобланади. Инсон организмини иммунитет системасини кўтаради, қон босими, асаб, тери, ўсма касалликларида, нафас тизим системаси касалликларида, ҳазм системасини тиклашда овқатдан сўнг кичкина бир чой қошиқда истеъмол қилиш кони фойда бўлади. Яна айтиладики, бу она сутини кўпайтириб болани соғлом ўсишига олиб келади. Турли микроб, вирусларни нобуд қилади, қонда шакар миқдорини меъёрига келтиради, қондаги тиқилмаларни очади, ҳужайраларни эса янгилайди.
Қора седана кальцийга бой экани билан рекордсмен ҳисобланади. Унинг 100 граммида ушбу микроэлементнинг деярли кунлик меъёри (1000 мг) мужассам бўлади. Шунингдек, таркибидаги рух моддаси суякларни мустаҳкамланишига ҳисса қўшади. Шарқ фито тиббиётида қора седана эшитиш ва кўриш қобилиятини яхшилаши, хотирани мустаҳкамлаши ҳаттоки оқарган сочларни қорайишига ҳам ёрдам бериши таъкидланган. Иммунитетни мустаҳкамлайди, вирус, бактерия ва замбруғларни йўқотади. Стрессдан халос қилиб, фикрлаш жараёнини яхшилайди, оғриқ қолдиради, жигарни ҳимоя қилади, ичак паразитларини ҳайдайди, ошқозоннинг кислоталилигини камайтириб, ҳазм қилишни яхшилайди. Саратон ҳосилаларининг ўсишини секинлаштиради ва пайдо бўлиш олдини олади, кўкрак сутини кўпайтиради, организмдан токсинларни ҳайдайди, аллергик касалликларга фойдали. Гормонал тизимни барқарорлаштиради. Японияда оқ сочли аёл ва эркаклар ўртасида тажриба ўтказилган бўлиб унга кўра ҳар бир иштирокчи кунига икки қошиқда қора седана истеъмол қилган. Орадан икки ой ўтиб иштирокчиларнинг сочлари қорая бошлаган. Демак Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам саданани фойдалари тўғрисида бундан 1400 йил аввал айтиб кетганлар. Бугунги кунда эса Седана қанчалик фойда эканлигини фан ҳам исботлаб турибти. Айни кунларда касалликларнинг янги турлари таборо кўпайиб бормоқда, шу билан бирга даволашда тавсия этилаётган дори дармонлар ҳам ким ўзар пағонасини эгаллаган. Албатта бу дори дармонлар бир органни ишини тикласа, иккинчисини фаолиятини бузади. Яхшиси ҳар бир дард учун шифо бўлган қолаверса Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг табобат ва суннатлари бўлган қора седана давосини маҳкам тутиб, шифосини Аллоҳдан умид қилайлик
ЎМИ Навоий вилояти вакилининг
хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси: У.Холова