Билимсиз фатво бериш хатари
Араб тилида “фатво” сўзи “қийин саволга жавоб бериш” маъносини англатади. Шаръий истилоҳда эса, сўраган кишига далил асосида шаръий ҳукмни баён қилиб беришга “фатво” дейилади.
Биринчи фатво берувчи зот Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бўлганлар. У кишидан кейин саҳобалар, тобеъинлар ва мужтаҳид уламолар фатво бердилар ва бу иш ҳозиргача давом этиб келмоқда. Фатво бериш жуда оғир ва масъулиятли бўлгани учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўзлари ҳам баъзи саволларга ваҳий келмасдан туриб жавоб бермас эканлар. Аллоҳ таоло Наҳл сураси 16-оятида:
"ولا تقولوا لما تصف ألسنتكم الكذب هذا حلال و هذا حرام لتفتروا علي الله الكذب ان الذين يفترون علي الله الكذب لايفلحون" “Аллоҳга нисбатан ёлғон тўқиш учун тилларингиз васф қилган ёлғонни гапириб: “бу ҳалол, бу ҳаром”, деяверманглар. Албатта, Аллоҳга нисбатан ёлғон тўқувчилар нажот топмаслар”, деб марҳамат қилган.
Исро сураси 36-оятида эса:
ولا تقف ما ليس لك به علم ان السمع والبصر والفؤاد كل اولائك كان عنه مسؤولا “Ўзинг билмаган нарсага эргашма! Албатта, қулоқ, кўз ва дил – ана ўшалар, масъулдирлар”, деб марҳамат қилган. Ҳар бир нарсани очиқ-ойдин ва аниқ билгачгина ҳукм чиқариш керак. Гумон билан бировнинг гапига ишониб, ноаниқ ишораларга суяниб, ҳукм чиқариш мусулмон кишининг иши эмас. Албатта, фатво берувчи ўзидан илмлироқ киши бўлса, олдин ўша кишидан сўраши лозим бўлади, зеро Аллоҳ таоло Юсуф сураси 76-оятида:
و فوق كل ذي علم عليم “Ҳар бир илм эгаси устидан билгувчи бор”, деб марҳамат қилган
Илмсиз фатво берувчилар ҳақида Ибн Асокир ривоят қилган ҳадисда: “Ким илмсиз фатво берса, уни осмон ва ер фаришталари лаънатлашади”, деган эканлар.
و عن جندب بن عبد الله قال: قال رسول الله صلي الله عليه و سلم:من قال في القرأن برايه فأصاب فقد أخطأ رواه الترمذي
Имом Термизий ривоят қилган бошқа ҳадисда: “Ким Қуръон (оятлари) ҳақида ўз раъйи билан гапирса (тафсир қилса), тўғри қилган бўлса ҳам хато қилибди” деганлар.
عن أبي هريرة قال: قال رسول الله صلي الله عليه و سلم:
من افتي بفتيا غير ثبت فانما اثمه علي الذي أفتاه [رواه الامام احمد و ابن ماجه]
Имом Аҳмад ва Ибн Можа ривоятларида: “Кимга илмсиз равишда фатво берилса, бунинг гуноҳи унга фатво берган кимсага бўлади”, дейилган.
عن عبيد الله بن أبي جعفر قال: قال رسول الله صلي الله عليه و سلم:
"اجرؤكم علي الفتيا أجرؤكم علي النار" {رواه الامام الدارمي]
Абдуллоҳ ибн Абу Жаъфардан ривоят қилинган ҳадисда эса: “Фатвога журъатли бўлганларингиз дўзахга журъатли бўлганларингиздир”, дейилган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан кейин энг афзал бўлган Абу Бакр ва у кишидан кейинги зот Умар розияллоҳу анҳумолардан ҳам билмаган нарсаларига “билмайман” деб жавоб қайтарганлари ривоят қилинган. “Илм шаҳриниг дарвозаси” деган сифат билан сифатланган Али розияллоҳу анҳу: “Билмаган нарсам ҳақида сўралганимда “Билмайман” демоқлигим қандай ҳам яхши!” деган эканлар. Имом Нававий “ал-Мажмуъ” китобида Абдураҳмон ибн Абу Лайлодан қуйидагиларни ривоят қилади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг 120 саҳобаларидан савол сўралганда, “анавидан сўра” ,- деб бошқаларига ишора қилинар ва охири яна аввалгисига қайтиб келганини кўрдим”.