Имом Абу Ҳанифа роҳимаҳуллоҳ фиқҳда юксак мақомга етган бўлсалар ҳам, то устозлари вафот этмагунча ўз илмий ҳалқаларини ташкил этмаган эканлар. Имом Молик улуғ мужтаҳид бўлишларига қарамай, “билмайман” деб жавоб беришлари кўп бўлган экан. Бир мажлисда қирқта савол берилганда тўрттасига жавоб бериб, қолганларига “Билмайман” деб жавоб берганлар. Имом Молик: “Мен учратган чуқур билим ва тафаккурга эга кишилардан савол сўралганда, жонлари ҳалқумларига тиқилгудек ҳолга тушардилар, бизнинг давримиздаги фатво берувчилар эса фатво беришга ошиқади. Ваҳоланки улар қиёмат куни нима кутиб турганини билганларида эди, бундай йўл тутмасдилар” деганлар. У зот яна: “Мен чуқур билимга эга етмиш киши фатво беришга лойиқлигим тўғрисида гувоҳлик бермагунларича фатво бермаганман”-деган эканлар. Имом Шотибий роҳматуллоҳи алайҳ фатво бериш маъулияти ҳақида тўхталиб, шундай дейди: “Муфтий – ҳукмларни етказишда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга ўринбосар ва У зотнинг меросхўри ҳисобланади. Шу боис у Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам номларидан гапиради”.
Мўътабар манбаларда қайд этилишича, араб тили, Қуръон, ҳадис илмлари, фиқҳ ва ислом тарихини мукаммал биладиган ва яна зарур сифатларга эга бўлган шахсларгина ҳукм чиқариш ҳуқуқига эга. Илмсиз фатво бериш ҳаромдир. Чунки илмсиз фатво беришда Аллоҳ ва Расули номидан ёлғон гапириш ва одамларни адаштириш бордир ва бу катта гуноҳдир. Фатво сўровчи киши ҳам дуч келган жойдан фатво сўраб унга эргашиб кетавермасдан, фатво беришга қодир, ваколатли кишилардан диний илмларни сўраши лозим бўлади.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Ўзбекистонда фатво чиқарувчи ягона ташкилот ҳисобланади. Омма учун муҳим бўлган фатволарни бу ташкилот эълон қилади. Ўзбекистон мусулмонлари идорасида Муфтий ҳазратлари бошчилигида уламолар кенгаши фаолият юритади. Идорада алоҳида фатво ҳайъати ҳам бор. Унда фуқароларнинг мурожаатларига, саволларига жавоб берилади. Мусулмонлар идорасининг расмий сайти ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига ёзма, оғзаки ёки телефон орқали мурожаат қилишлари мумкин. Шунингдек Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг вилоятлардаги вакилликлари, мадрасалар, масжид имомларининг сайтларида савол-жавоб рукни бор. Ва бу имкониятлар фуқароларимизни тўғри жойдан тўғри маълумот олишларини тўлиқ таъминлайди.
Навбаҳор тумани “Ғойиб ота” жоме масжиди
имом хатиби Салимжон домлаТемиров