Дўстнинг дўстга бориши
Исломда "Хулафои ар-рошидин" ("Тўғри йўлдан борувчи халифалар")дан биринчиси бўлмиш Абу Бакр Сиддиқ - Аллоҳ ундан рози бўлсин - Муҳаммад алайҳиссаломдан кейин эркаклардан биринчи бўлиб исломга кирган, имон келтирган эди. Ҳикоят қилишларича бир куни амир ал-мўминин Умар - Аллоҳ ундан рози бўлсин - Абу Бакр билан сўзлашиш пайтида қаттиқроқ гапириб, унинг дилини оғритди. Бундан хабар топган Муҳаммад алайхиссалом Умарни чакириб: "Эй Умар, мени бу йулдошим билан юргали қўясанми-қўймайсанми? Ахир, мен кимгаки исломни арз килсам, у олдинига юзини буриштириб оларди, аммо Абу Бакр ундоқ қилмади, у очиқ юз билан, ҳеч иккиланмасдан мени тасдиқлади. Ўзгалар "ёлғон айтурсан, каззобсан", дейишди, аммо Абу Бакр "саддақта", яъни "рост айтурсан", деди, шунинг учун у Сиддиқ аталди", - дедилар. Абу Бакр Муҳаммад алайҳиссалом билан улар Хадичанинг савдо карвонида туякашлик қилиб юрганларидаёқ дўстлашган, уларнинг келгусида пайғамбар бўлишлари ҳақидаги башоратни сезган эди. Расулуллоҳ хали пайғамбар бўлмасларидан илгари уларнинг дустлари бўлган Абу Бакр кейин энг оғир кунларда ҳам, яхши кунларда ҳам улар билан бирга ҳамфикр, йўлдош, дўст бўлди. Кофирлар Расулуллоҳни ўлдириш мақсадида қувганларида уларни ғорга яшириб, сақлаб қолди. Айтишларича Абу Бакр имон келтирганда Расул алайҳиссалом ҳақларига қирқ минг танга олтин бағишлади, улардан ҳеч нарсасини, ҳатто ёш, гўзал қизини ҳам аямади. У хизматлари эвазига "Менинг умматларим ичида энг мулойими Абу Бакрдир", "Сизларнинг ичингизда энг ростгўйи Абу Бакрдир", "Ҳаммадан олдин менинг сўзимни рост деб тасдиқлаган Абу Бакрдир", деган муборак оятларда ёд этилишига сазовор бўлди. Ислом уламолари томонидан "Пайғамбардан кейин Абу Бакрдан яхшироқ одам йўқ ", деган улуғ баҳога эришди.
Вақтъики Расул алайҳиссалом бу дунёдан риҳлат қилганларида саҳобалар халифаликка Абу Бакрни муносиб билдилар. Абу Бакр ғоят адолату мулойимлик билан икки ярим йил халифалик қилди, кейин касалланиб омонатини топшириш пайти келганда қизи Ойишага шундай васият қилди: "Мен исломга кирганимда эгнимда бир жул- дир ёпинчиғим бор эди, ўлсам ўша ёпинчиқни кафан қилинглар. Қачон жоним узилса, мени Расулуллоҳнинг мозорига элтинглар. Овоз қилиб "ғордаги қўлдошинг келди, рухсат борми?" - деб сўрашсин. Қабр очилса, мени киргизиб у ерга қўйсинлар. Агар очилмаса, олиб бориб ғариблар қабристонига дафн этинглар". Кейин омонатини топширди, саҳобалар жаноза ўкиб, уни Расулуллоҳнинг қабрларига олиб боришди. Қабр қопқоғи очилиб; "Олиб киринглар дўстни дўст олдига, чунки дўст дўстни кўришга муштоқдир", деган овоз эшитилди ичкаридан ва қабрдан икки қўл чиқиб дўстни қучоқлаб олди, ёнидан жой берди. Кейин: "Эй одамлар, кетаверинглар, дўст дўстга эришди", деган овоз чикди.
Ушбу ҳикоят қатор диний китобларда баён этилган бўлсада, мен уни ибрат бўлсин деб, чин дўстлик, беназир фидоийлик ифодаси деб бу ерда келтириб ўтдим.
Манба асосида ёзилди.
Навоий шаҳар Умид қўрғони Хончорбоғ мфй отинойси Қулбобоева Мавлуда.