Сўз хикмати.
Аллоҳ таолога бехад хамду саноларимиз бўлсин.
Росулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васалламга саловат дурудлар бўлсин.Ҳасан ва Ҳусайн розияллоҳу анҳумо масжидга киришди. Улар ёши катта бир кишининг таҳоратни хато қилаётганини кўриб қолишди. Улар нубувват хонадонида тарбия топганлари учун ниҳоятда одобли эдилар. Ҳалиги қария билан ёшларидаги фарқлари катта бўлгани учун унга хатоларини айтишга истиҳола қилишди. Улар закийлик ва ҳийла йўлига ўтишди. Қарияга шундай дейишди:
-Амаки, биз қайси биримиз яхшироқ таҳорат қилишимиз ҳақида тортишиб қолдик. Бизнинг қайси биримиз афзал эканлигимиз ҳақида сизни ҳакам қилмоқчи бўлдик!
Биринчи бўлиб Ҳасан розияллоҳу анҳу таҳорат қилиб кўрсатди. Жуда ҳам мукаммал таҳорат қилди. Ҳар бир суннатга амал қилди. Кейин Ҳусайн розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам ўргатганларидек таҳорат қилиб кўрсатди. Сўнгра худди ҳакамнинг қарорини кутгандек қарияга қарашди! Қария деди:
-Аллоҳга қасамки, иккингиз ҳам мендан яхши таҳорат қилдингиз!
Набий саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг парчалари ҳисобланмиш Ҳасан ва Ҳусайн розияллоҳу анҳумодан олий хулқ борасидаги буюк дарс бу! Дарснинг хулосаси шуки, одоб доимо илмдан муқаддам ҳисобланади. Инсон қанчалар ҳақ бўлмасин, услубда гап кўп. Унга гўзал услуб ҳамиша лозим бўлади!
Нубувват одобидан Умар анҳу ҳам кўп олган. Бир куни кечаси Умар розияллоҳу анҳу ходими Аслам билан инсонлардан хабар олиш мақсадида шаҳар айлангани чиқди. Узоқдан олов кўринди. Умар розияллоҳу анҳу у ерда карвон қўнган деб ўйлади. Аслам билан бирга ўша ерга борди. У ерда бир аёл ёш болалари билан яшар экан. Ўчоқда қозон осилган, атрофда оч болалар йиғлаб айланишар эди. Умар розияллоҳу анҳу уларга деди:
-Ассалому алайкум эй нур эгалари!
-Ва алайкум ассалом!
-Рухсат берасизми?
-Келаверинглар!
-Болаларингизга нима қилган?
-Улар оч. Қозондаги нарса эса сувдир. Уларни овутиш учун шундай қилаяпман. Биз билан халифа Умар ўртасида Аллоҳ бор!
Умар розияллоҳу анҳу аёлнинг гапидан қўрқиб кетиб деди:
-Умар сизнинг аҳволингизни қаердан билсин?
-Бизга бошлиқ бўлатуриб билмайдими?!
Умар розияллоҳу анҳу дарров байтулмолга бориб ун, ёғ олди. Уни кўтараман деганида Аслам деди:
-Эй мўъминлар амири! Беринг мен кўтараман!
-Ўзим кўтараман. Қиёматда менинг юкимни сен кўтара олмайсан!
Умар розияллоҳу анҳу юкни ўзи кўтариб хотиннинг олдига борди. Уни пишириб болаларга едирди. Сўнгра сал узоқроққа бориб уларга қараб турди. Совуқ туша бошлади. Аслам деди:-Эй мўъминлар амири! Юринг кетдик!-Йўқ эй Аслам! Аллоҳга қасамки, болаларни йиғлаганини кўрганимдек , уларни кулганини ҳам кўрмасам кетмайман!
Ўшанда аёл Умар розияллоҳу анҳуга қараб: “Сен халифа бўлсанг бўлар экан!”, деган эди. Умар розияллоҳу анҳу у аёлга эртаси куни халифанинг ҳузурига боришини, у ҳақида халифага гапиришини айтди.
Аёл эртаси куни хилофатга борди. Кечаги инсон халифа эканлигини кўриб қўрқиб кетди. Умар розияллоҳу анҳу уни тинчлантириб, унга қилган зулмини сотиб олиши мумкинлигини айтди ва унга уч минг дирҳам берди.
Бизга бу ҳикоядан фақатгина “эй нур эгалари” деган жумла керак бўлади холос. Умар розиёллоҳу анҳу уларга “эй олов эгалари” демади. Жумланинг чиройлисини танлади.
Сўзларнинг чиройлисини танланг барака топгурлар. Ҳар қандай идиш ичидаги нарсаси билан бирга куяди, пишади!
Учқудуқ туман имом хатиби аёл-қизлар масалалари бўйича маслахатчиси О. Тўрақулова