Аллоҳга истиғфор айтамиз.
Инсон ўз табиатига ва хилқатига мувофиқ хато қилувчи ва баъзан камчилик ва баъзан айб ишларни қилиб қўйиш мумкин. Агар унинг қаршисида надомат тавба эшиклари ёпиб қўйилса, у ҳаётда ҳаловатини йўқотиб тубанлик сари йўл тутиши мумкин бўлади. Ислом дини хатокор, гуноҳкор учун узр айтиш, тавба қилишни ўргатади. Истиғфор айтиш, дуо қилиш ва ёлвориш инсонга руҳий таскин ва қалб хотиржамлигини, ҳаёт ташвишларидан холос бўлишда ёрдам беришини биламиз. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: "Ким кўп истиғфор айтса Аллоҳ таоло барча ғамни хурсандчиликка айлантиради, қийинчиликлардан халос этади, ва ўйламаган ердан ризқ-рўзини етказади".(Имом Аҳмад ривояти). Куръони карим оятлари барчамизга истиғфор айтишни буюриб бундай дейди:
"Аллоҳ дан кечирим сўраганларида ва Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам кечирим сўраганда, Аллоҳни кечирувчи ва раҳм-шавқатли эканини билган бўлур эдилар".(Нисо сураси 64 оят.) Ҳазрати Расули акрам (с. а. в.) ушбу ояти каримани тафсир қилиб бундай деганлар."Жоним Унинг измида бўлган Зотга қасам, агар осмону ерлар ўртасини тўлдириб хато ва гуноҳ қилсангизларда, сўнг Аллоҳ таолодан уларни кечиришни сўрасангиз, албатта У Зот сизларни мағфират қилади" (Имом Аҳмад ривояти). Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам барча асхобларини, ҳамма умматларини истиғфор айтишни буюриб, уларга ҳар куни етмиш марта истиғфор айтишни хабарини бердилар. Мақсад , умматларига гуноҳ ва хатолардан қандай қилиб покланиш, адашганда қайси йўл билан қутулиш йуўлларини ўргатишлари эди. Аллоҳ таолодан яна бир бор қўлларимизни кўтариб Ўзидан барча хато ва гуноҳларимизни мағфират қилишини, дунё ва охиратда саодат аҳлидан бўлишимизни сўраймиз. Барчаларимизни Ўзига истиғфор айтадиган, тавба қиладиган ва рахматидан умидвор бандалари қаторида қилсин. Имкони борича Аллоҳни рози қиладиган амалларни қилиб боришни барчамизга насибу рўзи айласин!
Хатирчи тумани "Боғишамол" маҳалла отинойиси Ибрагимова Гулнора.