Кўз зиноси.
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ қайтарган ва Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам яқинлашманглар деб таъқиқлаган ҳаром амаллардан бири бу зинодир.Зинонинг бошқа зиноларга етакловчи тури бу кўз зиносидир. Жамоат жойлари: бекатларда, транспортларда, маърака- маросимларда кўз зиносига гувоҳ бўлиш мумкин,шунингдек кўча бошидаги ёки маҳалла гузарига қўйилган ўриндиқларда кун узоғи ўтириб олиб ўтган- қайтган қизи, невараси тенги хотин- қизларга еб қўйгудек тикилиб кетидан уларни турли бўлмағур сифатлар билан таърифлаб ўтирадиган эркакларни кўпаяётганлиги инсонийлик жиҳатидан кишини нафратини келтиради. Зино барча турлари билан жамиятни таназзулга учратувчи маънавий бузуқлик бўлганлиги сабабли кўз зиноси ҳақида Аллоҳ таоло элчиси Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга қовмини огоҳлантириш учун Қуръони каримда қуйидаги ҳукмни баён этган: “(Эй Муҳаммад,) мўминларга айтинг, кўзларини (номаҳрам аёлларга тикишдан) тўссинлар ва авратларини (ҳаромдан) сақласинлар! Мана шу улар учун энг тоза (йўл)дир. Албатта Аллоҳ улар қилаётган амаллардан хабардордир. Мўминаларга ҳам айтинг,кўзларини (номаҳрам эркакларга тикишдан) тўссинлар ва авратларини (ҳаромдан) сақласинлар!..” (Нур сураси, 30-31 оятлар). Оятларда Аллоҳ ўз бандаларини номаҳрамларга шаҳват билан тикилишдан унга нисбатан ҳирс ўйғониб гуноҳ орттиришдан огоҳлантирмоқда. Чунки инсондаги биринчи зинокор вужуд бу кўздир.Маънавияти паст кишининг хиёнаткор, ҳаёсиз кўзи тикилади ва унинг бошқа аъзоларини ҳам зинога етаклайди. Аллоҳ ҳукми шак-шубҳасиз ҳақлиги исботи ўлароқ анча йиллар аввалги бир воқеа ҳақида эслаб ўтмоқчиман. Автобусда ишдан уйга қайтаяпман. Мендан олдинги ўриндиққа кўҳликкина жувон чиқиб ўтирди. Кўринишидан бирор ташкилотда ишласа керак. Автобусда одам кўпайганлиги сабабли унинг ёнида бир эркак киши тикка туриб қолди. Шу эркак киши кўҳликкина аёлдан сира кўзини узмай келаяпти. Автобуснинг қаттиқ силкиниши оқибатида аёл автобус тутқичидан ушлаган заҳоти,эркак киши унинг қўллари устига қўлини қўйди. Шунда аёл хижолат билан дарҳол қўлини тортиб олди,ўрнидан туриб тезгина эркак кишидан узоқлашди ва икки бекатдан сўнг тушиб кетди.Мен тенггилар дин таъқиқланган замонда улғайганимиз сабабли,ўша пайтда мен эркак кишига нисбатан фақатгина: ”Уятсиз экан,” - деган фикрга келганман холос.Номаҳрам аёлнинг ҳуснига тикилиш орқали юрагида шаҳватга рағбат ўйғониши,қўли билан номаҳрам аёл қўлини тутиб кўз олдимда зинокорлик бўлганлигини Аллоҳ олдида ҳар бир вужуд сўралувчи эканлигини, номаҳрам аёлга шаҳват билан тикилган кўзлар охиратда чексиз азобланиб йиғлагувчи бўлишини ҳозиргидек англаб етмаганман. Раҳмли Аллоҳ киши биринчи марта нохосдан номаҳрамга қараб қўйса авф этиши, аммо кейин эса атайлаб назар ташласа ва дарров қатъий тавба қилиб ақлини йиғиштириб олиб гуноҳни такрорламаса ЎЗИнинг раҳм номи билан гуноҳини кечириши ҳақида Росулиакрам соллаллоҳу алайҳи васаллам қуйидаги ҳадисда марҳамат қилганлар: “Қайси бир эркакнинг (номаҳрам) аёлга ногоҳ назари тушиб, кейин кўзини тийса,Аллоҳ унинг учун шундай ибодатни пайдо қиладики, унинг ҳаловатини қалбида топади”. (Имом Аҳмад, Имом Байҳақий ва Имом Табароний ривояти). Биринчи нигоҳ ташлашни Аллоҳ ногоҳон бўлганлиги сабабли кечириб,такроран қараш банданинг ўз ихтиёри билан бўлганлиги сабабли кўз зиноси ҳукмида бўлади.Бундай гуноҳ учун қабрда ва охиратда жазо тайиндир. Лекин динимизда ўтган замон уламолари ҳам ва ҳозирги замон уламолари ҳам айрим ҳолларда зарурат юзасидан лозим бўлган ҳолат қадар номаҳрамга назар солишга рухсат берганлар. Табибнинг беморни текшириб муолажа қилиш учун, уйланадиган йигит бўлажак умр йўлдошига совчи қўйганда киши иштирокида уни кўриши ва гувоҳлик беришда номаҳрамга қараши мумкиндир. Бошқа ҳолларда номаҳрамга тикилишни кўз зиноси,яъни ҳаром амал деб иттифоқ қилишган.
Биз кўз зиноси қилувчиларни қабр ва охиратдаги азоблари ҳақида айтиб ўтдик. Энди дунёвий олимларнинг фикрларига эътибор қаратадиган бўлсак уларнинг тажрибаларига кўра зино қилиш жараёни тасвирланган филмларни томоша қилиш инсон миясини қуритиб қўяр экан.Аврат жойлари бекитилмаган аёлларга тикилиш, фаҳш филмларни кўришнинг мия ҳужайраларига салбий таъсири оқибатида хотирани заифлашиши бош мия ва инсон руҳияти билан боғлиқ бир қанча касалликларни келтириб чиқараркан.Хулоса қилиб айтадиган бўлсак,зинокорлар икки дунё азоби-уқубатларига дучор бўлишлари муқаррардир. Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳга беадад ҳамдлар ва шукроналар бўлсинким эндиликда биз динимизга катта эътибор берилаётган замонда яшаяпмиз.Фарзандларимизга зино ва унинг икки дунёдаги аянчли оқибатлари тўғрисида тушунтирилиб, ўргатилиб борилса уларни ориқча тергашга ҳожат қолмайди ва уларнинг маънавиятини поклаган бўламиз. Чунки:”Аллоҳ мени кўриб турибди,ҳар бир амалим учун Унинг жазоси ёки мукофоти менга аниқ берилади ,”- деб эътиқод қилувчи, Аллоҳдан қўрқувчи қалби бор киши ўз-ўзини гуноҳлардан тия олади. Айни замонда жамиятмиз маънавияти поклиги учун исломий тарбияга амал қилиш зарур.Маънавий бузуқликлар ва иллатлардан қайтариш билан жамият поклиги учун қайғуриш барчамизнинг ташвишимиз бўлиши керак.
Навоий вилояти Навбаҳор тумани бош имом хатибнинг хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси С.Хушматова.