САВДОДАГИ ОЛДИ БЕРДИ. Бандаларига молиявий муомалалари ҳолол йўллар билан амалга оширишни ва ҳаром йўллардан четланишни амр қилган Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин! Умматларига молиявий олди -сотдиларни батафсил тушунтириш, уларни қандай амалга оширишни кўрсатиб берган Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафога мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин! Шариатимизда кўрсатилган таълимотларни яхшилаш ўрганиш, уларга амал қилиш зарур. Бозор олди -сотдиларни асосан ҳалол ёки ҳаром экани суриштирилади. Аллоҳ Таоло Бақара сурасида марҳамат қилади: "Ҳолбуки, Аллоҳ тижоратни ҳалол қилган, рибони эса ҳаром қилган". (275-оят). Савдогар фойда кўришга умид қилгани ҳолда куйиб қолишни ҳам бўйнига олиб иш бошлайди. Мўминларнинг барчаси учун ,олди -сотдиларни одоби. Уларнинг барчаларига яратган, уларга ризқ бераётган ва охиратда ҳар бирларини ҳисоб -китоб қилиб, қилмишига яраша жазо ёки мукофот берадиган Зот бордир. Ҳозирги кунимизда одамлар орасида олди -сотдиларида турли келишмовчиликлар, уруш-жанжаллар ва маҳкамабозликлар чиқаётгани ҳеч кимга сир эмас.Бозорларда эшитиб қоламиз, берган молингизга розимисиз? ҳа розиман! Сотувчи эса берган пулингизга розимисиз? ҳа розиман! деганда савдо тугатилади, халол ризқ топиш фарздир Аллоҳ таоло бақара сурасида марҳамат қилади: "Эй одамлар! Ер юзидаги нарсалардан ҳалол покларини енглар. Ва шайтоннинг изидан эргашманглар, чунки у сизларга очиқ-ойдин душмандир". (168-оят)
Олди-сотдида ҳиссиётга берилмаслигимиз керак яхши муомалада бўлиб шайтон васвасасидан сақланмоғимиз зарур.
Кармана тумани" Варқ" мфй Нарзуллаева Зулайхо
Олди-сотдида ҳиссиётга берилмаслигимиз керак яхши муомалада бўлиб шайтон васвасасидан сақланмоғимиз зарур.
Кармана тумани" Варқ" мфй Нарзуллаева Зулайхо