Қайнона ҳам – она.
“ Жаннат оналар оёғи остида”.
(Ҳадисдан)
Қайнона – бу ўша сизни севган ёрингизни дунёга келтирган аёл...!
Қайнона – бу йиллаб тўй қиламан, келин тушираман деб ўзини ва фарзандларини ризқини қийиб пул тўплаган, сарпо йиққан аёл!
Қайнона – сизни келин қилиб туширгунча хаёлида мингта қизни жамлаб, мингта қизни ичидан сизни фарзандига лойиқ кўрган аёл!
Қайнона эрингиз учун жонини беришга тайёр бўлган аёл!
Қайнона- сизни қанча койиса ҳам, фарзандларингизни сизданда кўпроқ яхши кўрадиган аёл!
Қайнона – сал қўполроқ бўлса-да, ҳаёт фанидан дарс бераётган, эртага энг намунали аёл, она бўлишингизни чин дилдан хоҳлаётган аёл!
Энди, ўйланг... шунча яхшилик қилган ва қилаётган аёлни ёмон кўришга ҳақимиз борми?
Қайнона ҳам она . Фарзандига ёмонликни раво кўрмайди. Келин ҳам фарзанди қатори фарзанди.
Фаолиятимиз юзасидан жуда кўп оилавий келишмовчиликларни яъни қайнона-келин муносабатларидаги муаммоларни бартараф этиш учун қатнашамиз. Келинларимиз тарбиясидаги нуқсонларни кўриб, ачинасан. Қайнонани устидан “мағзава ағдариш”ини айтмайсизми? Ўзини онасини кўпчилик олдида шунақа беобрў қилмайди-ку. Қайнона келинини уддабурон, саранжом-саришта, чаққон бўлишини хоҳлайди.Буни келин тўғри тушунмайди.
Халқимиз бекорга айтмайди: “ Қайнонали келин- қарқара келин, Қайнонасиз келин- масхара келин”.
Вақт чархпалаги айланиб ўзи ҳам қайнона бўлади. Келинидан шундай одобсизлик қайтса, қандай аҳволга тушади?
Қиз болага гўзал тарбияни ва ҳусни хулқни эрта ёшдан бошлаб ўргатиш лозим. Чунки яхши тарбия топган одобли, ақлли, соғлом қизлар жамиятимиз, миллатимиз оналарига айланадилар.
Ҳалол меҳнатингдан эл топса самар,
Меҳри, эъзозини кўрарсан албат.
Шаънингга доимо раҳмат ёғилар,
Яхшилик мангудир, мангу пок ибрат.
Қ. Кўчимов
Аёл – жамият гултожи, борлиқ кўзгуси, миллат тарбиячиси. Унинг меҳру муҳаббати навниҳолларнинг, эртамиз эгаларининг ўсиб унишига, камол топишига сабаб бўлади. Аёл бахтли бўлса, жамият саодатли бўлади.
Азизлар, қайнона ҳам она эканлигини унутмайлик.
“Ким оиласи тинч,тани соғ ва ҳузурида бир кунлик таоми бор ҳолатда тонг оттирса, унга дунё тўлиғича берилади” (Сунани Термизийдан).
Қизларимизга шундай тарбия берайликки, борган оиласини гуллатадиган, оилада ҳурмат иззатга сазавор бўладиган, меҳнатсевар, камтарин, оқила қизлар бўлсин. Чунки авлодимиз давомчиси келинларимиз бўлади.
Навоий вилояти Навбаҳор тумани “Чорбоғгузар” маҳалласи отинойиси Сидиқа Жумаева