Қайнона қарғайди
Ассалому алайкум! Турмуш қурганимизга уч йил бўлди, оилада қайнона-қайнота ва яна овсиним билан яшаймиз. Қайнонам уч йилдан бери мен билан яхши муносабатда эмас, аксинча, овсинимга жуда хушмуомала. Шу пайтгача ёмон муомалада бўлса-да, хизматини беминнат бажариб келдим. Аммо бир ой олдин ўғлимда неврологик касаллик аниқланди, шу боис ҳозир бор эътиборим фарзандимда бўлгани учун хизматини қилолмаяпман. Шунинг учунми, ҳар доим менга эшиттириб ёмон сўзлар билан ҳақорат қилиб, «Худодан мана шунақа топаверади (боламнинг аҳволини назарда тутиб), Худойим кўриб турибди-ку», деб қарғайверади. Ибодатларимда боламга шифо сўраяпман, лекин қайнанамнинг оғринишлари, қарғишларидан хавотирдаман. Бундай вазиятда қандай маслаҳат берасиз? Олдиндан раҳмат!
Жавоб:
– Ва алайкум ассалом! Ноўрин қарғиш ўтмайди. Бу каби қилиқларга эътибор бермаслик керак.
Валлоҳу аълам.
Одинахон Муҳаммад Содиқ
#Савол_жавоб
Савол бериш учун: savollar.muslimaat.uz
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Веб-сайт
@bintusodiq