Киприк остида яширилган ҳақиқат...

12-09-2023, 17:10 admin Мақолалар 150

Киприк остида яширилган ҳақиқат...

Бу мавзу кўпчиликни ўйлантиришга мажбур этсада, ўзбекона ҳаё, андиша юракларимизни туб-тубига жойлаб, киприкларимиз остида яширилишига сабаб бўлмоқда. Бева қолган аёллар, турмуши ўхшамай ёлғизлик қийнаган, ёки эри узоқ сафарга кетиб қолганда қалбларида қўрқинч, кечани мижжа қоқмай ўтказган аёлларимизнинг дарди бу...
Кеч кириб, ҳамма юмушларини бажариб бўлган аёл болаларини ёнига олиб ётишга чоғланди. Эри вафот этганига ҳали кўп бўлмади. Аммо ҳаммани ҳам уйи, рўзғори бор. Барча яқинлар ҳам уй-уйига тарқалишди. Икки бола билан ёлғиз қолган аёл ёз палласи бўлгани сабаб деразаларни очиб, чироқларни ўчирди. Болалари бир пасда пишиллаб ухлаб қолишди. Уларни устини ёпиб, хаёлга чўмган аёл бирдан сесканиб кетди. Чунки, дераза ортида бир қора шарпа уни кузатиб тургандек эди. Қўрқинч тўла кўзлари билан тикиларкан, адашибман дея ўзини юпатди. Аммо қора шарпа янада яқинлашиб, тобора яққол кўриниб, секин томоқ қирди. Юраги қинидан чиққудек бўлиб, карахт ҳолга келган аёл онасини насиҳати билан ёнида катта таёқ олиб ётганди. Қалтироқ қўллари билан таёқни маҳкам ушлади. Ўзини аранг қўлга олиб, чироқни ёқди. Дераза ортидаги кимса ўзини ёруғдан четга олиб, аммо ҳамон пойлаб тургани билинарди. Деразалар, эшиклар ёпилиб қулфланди. Иссиқдан терга ботган болаларини қучоқлаб йиғлаб тонг ортирган она ўзини ўзи койиди. Кийинишига разм солди. Мен бузуқ аёлга ўхшайманми?-деган ўй унга тинчлик бермади. Энг ёмони унга эгри кўз билан боққан қўшниси, отаси тенги, устига қариндоши ҳам эди. Бу тун узоқ чўзилди, диққанафас бўлиб, қўрқувдан дир-дир титраётган аёл, қулфланган эшик синиб, устига ёпирилиб келаётган шарпа кўз олдидан кетмади. Чунки, эшиклар қулфланган бўлсада шарпа уй атрофида томоқ қириб анча айланди. Тонг отиб ғамлар анча ариди. Орадан кунлар ўтиб бир бева аёлнинг деразаларини орқасини темир билан ёпиб ташлангани ва дарвозаси доим қулфланган ҳолатда туришини сабабини энди англади. Сўнг суриштирса шу ҳолат унга ҳам кўп бўлган экан. Шу эркакни билишсада юз ёриб айтишолмайди. Калтак келиб ўз бошларига синиши тайин. Унинг хотини жуда яхши аёл. Кўришганда бу ҳақиқатни киприклари остида яширишга мажбур.
Қанчадан-қанча аёлларимиз бу каби қийинчиликларни бошдан ўтказаётган бўлсада жим.
Аллоҳ таоло: "Нафсимни оқламайман. Зеро, нафс ёмонликка ундовчидир. Фақат Роббим раҳм қилганлар бундан мустаснодир. Албатта, Роббим кечиримли ва раҳмли Зотдир" (Юсуф, 53)-дея марҳамат қилган.
Ўйлаб кўрайлик нафсимиз сабаб, бир мазлумнинг уволига қолиб, Аллоҳ раҳматидан бебаҳра қолмайлик. Барчамизни Роббим ҳидоят йўлида бирлаштирсин!

Ҳафқориён Мфй отинойиси Меҳригул Шоназарова.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Муфтий ҳазрат Ислом олами уюшмаси Олий Кегашига аъзо бўлдилар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш