«Басмала» билан иш бошлаш”.

30-08-2023, 00:28 admin Мақолалар 227

«Басмала» билан иш бошлаш”.
“Бисмиллаҳир роҳманир роҳим” нинг қисқартирилган шакли “басмаладир”.Шу сабабли ”басмалани” “Бисмиллаҳир роҳманир роҳим” деб тушунамиз.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қиланади: Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бисмиллаҳ билан бошланмаган ҳар қандай аҳамиятли ишнинг охири кесилгандир”,-дедилар.
(Абу Довуд ривояти).
Демак “басмала”ни ҳар бир ўринли ишни бошлашда айтиш Росулуллоҳ с.а.в нинг суннатларидан ҳисобланади. Шу сабабли , ҳар бир мусулмон суннатга эргашиб, (басмала) билан ишга киришишни одатга айлантириши лозим. Ҳар бир қилинадиган кунлик ишимизда, амалларимизда басмала билан , бошлаш суннат амалларидан ҳисобланади. Шунингдек, аёллар таом пиширишдан олдин “басмала” айтиб, ҳар бир масалиқни солишд а”бисмиллаҳ” ни ўқийдилар. Айни дамда овқатни сузиш, кийим тикиш, болаларни кийинтиришда ҳам басмалани айтиб, бу ишни болаларига ҳам ўргатишлари лозим. Мақсад кундалик ишларни басмала билан бошлашни одатга айлантиришдир. Мазкур амал ортиқча меҳнат ва қийинчиликсиз, озгина эътибор билан бажарилади ҳамда номаи аъмолда яхшиликларнинг узлуксиз кўпайиб боришига сабабчи бўлади. Кофир ҳам, мусулмон ҳам зоҳиран бирдек дунёвий ишларни бажарадилар. Лекин иккаласи орасида катта фарқ бор. Кофир ғафлат билан ишларини бажарса, мўмин ҳар бир ишни Аллоҳ таолонинг исми билан бошлаб: ”Аллоҳ таолонинг тавфиқисиз бирор иш мукаммал бўлмайди”, деган ақийдага ишонади. Шу эътиқоднинг ўзиёқ дунёвий ишларни диннинг бир бўлаги ва ибодатга айланишига сабаб бўлади.
Навоий шаҳар “Орзу” мфй отинойиси Г.Усмонова.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш