РАДДИЯ

19-08-2023, 00:38 admin Мақолалар 297

РАДДИЯ

Алхамду лиллаҳи роббил ъаламин вассолату вассаламу ъала набиййина Мухаммад ва ъала олиҳи ва асхабиҳи ажмаъин.

Мусулмонни куфрда айблаш гуноҳи кабира хисобланади, Пайғамбаримиз алайҳиссаломни вазифалари одамларни хақ динга кирғизиш эди, диндан чиқариш эмас, одамларни мусулмон қилиб уларга башорат бериш учун Аллоҳ таъоло динини юборди, одамларни кофирга чиқариб уларни бадбахт қилиш учун эмас.
Аллоҳ таъоло ўзини китоби қуронда шундай дейди:

طه . مَآ أَنزَلۡنَا عَلَيۡكَ ٱلۡقُرۡءَانَ لِتَشۡقَىٰٓ .
 إِلَّا تَذۡكِرَةٗ لِّمَن يَخۡشَىٰ.

Сенга қуронни бадбахт бўлишинг учун нозил қилганимиз йўқ.
Магарам қўрққан кимсаларга эслатма бўлиши учун.

Аҳли сунна вал жамоат такфирда айбламайди, одамларни шубҳа ва бўхтон билан куфрда айблаб уларга турли бўхтонларни қилмайди.
Имом Тохавий айтади:

قال " الطحاوي " : " ولا نكفِّر أحدًا من أهل القبلة بذنبٍ ما لم يستحلَّه "

Бировни биз айбсиз куфрда айбламаймиз, модомики гуноҳни халол санамаса уни кофир демаймиз дейди.
Аҳли сунна вал жамоатни эътиқоди бўйича гуноҳлар одамни иймондан чиқишига сабаб бўлмайди, гуноҳкор одам гуноҳкор бўлади ёки фосиқ бўлади аммо лекин кофир бўлмайди, модомики гуноҳни халол деб санамаса. Шундай гуноҳлар борки уни гуноҳлигига уммат иттифоқ қилган, агар шуларни халол санаса шунда кофир бўлади, лекин гуноҳ қилсаю уни халол демаса, қилган гунохига хижолат бўлиб турса у одам кофир бўлмайди.
Масалан: шунга ўхшаш фарз, вожиблар бор, шундай фарзлар борки уни банда қилмаса кофир бўлмайди, қаттиқ гуноҳкор бўлади мисол учун номоз, рўза, закот, хаж, буларни банда бепарволик ёки дангасалик билан қилмаяпти, лекин уларни фарзлигини инкор қилмаяпти, фарз деяпти қилиш керак деяпти ё инша Аллоҳ қиламиз деяпти номоз ўқишимиз керак деяпти, бундай одам кофир бўлмайди диндан чиқмайди у оддий одам бўладими давлат корхонасида ишлайдиган одам бўладими ёки дехқонми фарқи йўқ.
Аллоҳ таъола барчаларимизни ўзининг тўғри йўлидан адаштирмасин вас саламу ъалайкум варохматуллоҳ.


Новбаҳор тумани Учтут жомеъ масжиди имом хатиби Сирожиддин домла Жуманов

.https://t.me/beshrabotuz
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш