Куфр ўзи нима?
Маълумки бугунги кунда баъзи тоифалар куфр сўзини кўп ишлатмоқда.Иймон келтирган ва ўзини мусулмон дея даъво қилаётган кишини ҳам куфрда яни диндан чиққанликда айбламоқдалар. Аслида бу “Куфр” ўзи нима дегани?Қандай одамга кофир дейилади ?Бу саволларга қуйидаги мақоламиз орқали жавоб беришга ҳаракат қиламиз. Куфр сўзи луғатда “ёпиш”, “беркитиш” маъносини англатади. Куфр шаръий истилоҳда имоннинг зидди бўлиб, “тониш”, “бош тортиш” маъноларидадир. Бу ҳақда Аллоҳ таоло бундай дейди: «Бизлар (бу икки китобнинг) ҳар бирига кофирдирмиз», дедилар (Қасос, 48). Шу эътибордан шаръий маъноси ва луғавий маъноси ўзаро узвий боғлиқдир. “Кофир” дегани “куфр эгасининг қалби куфр сабабли ёпилган” деган маънодадир. “Дуррур мухтор” асарида бундай дейилади: “Куфр шариатда Пайғамбар (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)ни динга оид олиб келган нарсаларида ёлғончига чиқаришдир”. Шариатда мусулмонни унинг мусулмон эканлигига қарши далил топилмагунича мусулмон, деб ҳукм қилинади. Зеро, Пайғамбар (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)дан бундай дейдилар: “Ким биз ўқиган намозни ўқиса, қибламизга юзланса, биз сўйган нарсалардан еса, у мусулмондир. Бизга нима ҳуқуқ бўлса, унга ҳам шу ҳуқуқ ва бизга нима мажбурият бўлса, унга ҳам шу нарса мажбуриятдир” (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти). Бир мусулмонни кофирга чиқаришдан олдин куфрга сабаб деб ўйланаётган у гапирган сўзи ёки ишига қараш, уни яхшилаб ўрганиш шартдир. Зеро, барча фосид сўз ёки иш куфр қилувчи эмасдир. Шунингдек, барча инсонлар ўзгаларни кофирга чиқаришдан сақланмоқлари, бу ишдан қочиб, бу жуда нозик масала бўлгани учун ҳам уни олимларга ҳавола этиш вожибдир. Ибн Умар (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Бир киши биродарига “эй кофир!” деса бу гап аниқ иккисидан бирига тегишли бўлади. Агар у киши ростан ҳам кофир бўлса, унга қайтади. Аммо ундай бўлмаса, гапирувчининг ўзига қайтади”, деб айтдилар (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти). Абу Зарр (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади. У зот Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)ни бундай деяётганларини эшитган: “Ким бир кишини “кофир” деб чақирса ёки “Аллоҳнинг душмани” деса, аслида у одам бундай бўлмаса, гаплари ўзига қайтади” (Имом Муслим ривояти). Агар бир мусулмон одам куфрга ўхшаш сўзни гапириб қўйса, модомики унинг сўзини бошқа бир яхши маънога йўйишнинг имкони бўлса, уни кофир дейилмайди. Шунингдек, у гапирган сўзни куфр сўз эканлигида олимлар ўртасида ихтилоф бўлса, агарча у ихтилоф заиф ривоятда келиб, ривоятда у сўзни куфр эканлиги шак қилинган бўлса-да, у мусулмон кофирга чиқарилмайди. Зеро, мусулмонни нима нарса имонга олиб кирган бўлса, ана ўшандан тонишгина имондан чиқариб юборади. Чунки кишидаги мавжуд ислом шак билан йўқ бўлмайди. Ислом шак билан йўқ бўладиган нарса эмас. Агар бир киши бир сўзни айтиб қўйса ё қилиб қўйса ва бир қанча таъвилларга кўра у кофир бўлиши керак бўлган вақтда биттагина таъвилга кўра у кофир бўлмаслиги чиқса, бу масала нозик бўлгани ва мусулмон ҳақида яхши гумон қилиш лозимлиги эътиборидан ана шу бир кўринишга кўра, у кофир эмас дейилади. Олимлар шунга фатво беришган. Бундан ташқари куфр жиноятнинг энг юқориси бўлиб, у жазонинг ҳам энг юқорисини тақозо қилади. Энди шак ва эҳтимол билан эса бир одамга энг катта жазо қўлланмайди ( Раддул мухтор хошияси. III жилд. 385 бет). Мусулмонни кофирга чиқаришдан келиб чиқадиган хатар сабабидан Қуръони карим ва Сунна ўзга бировни куфрга чиқаришдан қайтарган. Жумладан Нисо сураси 94-оятида Аллоҳ таоло бундай дейди: “Эй имон келтирганлар! Аллоҳ йўлида сафарга чиққанингизда аниқ иш тутинг! Сизларга салом берган (ёки таслим бўлган) кишига бу дунё матоҳини (ўлжани) кўзлаб: “Мўмин эмассан”, демангиз! Аллоҳнинг ҳузурида кўп ўлжалар (бордир). Илгари сизлар ҳам шундай (имонингизни сир тутар) эдингизлар. Сўнгра Аллоҳ сизга неъмат ато этди. Бас аниқлаб иш тутингиз! Албатта Аллоҳ (барча) ишларингиздан хабардордир”. Бу оятни нозил бўлиши ҳақида Ибн Касир ўз тафсирида бундай дейди: Имом Аҳмад Ибн Аббосдан ривоят қиладилар: “Бану Салимдан бир киши ўзининг қўйларини боқаётганида Набий (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) саҳобаларининг бир гуруҳининг олдидан ўтиб туриб, уларга салом берди. Улар: “бизга салом берма, балки биздан паноҳ сўра”, дедилар. Сўнг уни ўлдирдилар, кейин уни қўйи билан Набий (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ҳузурига олиб келдилар. Сўнг ушбу оятни “Эй имон келтирганлар…” дан охиригача нозил бўлди. Жумҳур калом ва фиқҳ уламолари иттифоқига кўра, бирор бир аҳли қибла бўлган мусулмонни кофирга чиқармаслик лозимдир. Абу Ҳанифа (раҳматуллоҳи алайҳ) ҳазратлари ҳам аҳли қибла бўлганларнинг бирортасини кофирга ҳукм қилмаган эканлар. Имом Шофеъий (раҳматуллоҳи алайҳ) фақатгина бидъат аҳлидан бўлган хаттобийларни очиқ суратда ҳаромни ҳалол деганлари учун кофирга ҳукм қилган эканлар. Таҳовий ақидасида: “Қибла аҳлидан бўлган бирор-бир мусулмонни гуноҳи кабира туфайли кофир санамаймиз”, дейилади (Ал-Манҳажус саҳиҳ фи фаҳми ақидати аҳли сунна вал жамааъ. Ҳасан Али Саққоф,703-бет). Шунингдек, бошқа ақида ва уларга ёзилан шарҳларда катта гуноҳ қилган кишилар гарчи уни содир этиш пайтида вафот этса ҳам, қилган ишини ҳалол санамаса, кофир бўлмаслиги, агар ўз уқубатларини дунёда олса катта гуноҳи учун каффорот бўлиши, мабодо вафот этса, бу – Аллоҳнинг хоҳиши: хоҳласа азоблаши, хоҳласа кечиши баён этилган. Ақида илимининг етук билимдони Абул Ҳасан Ашъарий айтадилар: “Мен аҳли қибладан бирортасини кофирга чиқармайман. Чунки уларнинг барчалари ёлғиз маъбудга ибодат қиладилар”. Ҳуласа қиладиган бўлсак аҳли суннанинг эътиқодига кўра аҳли қибладан бирортасини бирор гуноҳи сабабли куфрда айбламаймиз.Аслида бирор кишини кофир ёки диндан қайтганлиги ҳақида ҳукм чиқариш қози ва маҳкаманинг ишидир.Олимлар ва муфтийлар бу масалани атрофлича ўрганиб кейин бир ҳулосага келадилар ва ҳукум қиладир.Оддий мусулмон бир биродарини куфрда айблашга ҳаққи йўқ.Бирор кишини куфрда айблашнинг ҳатари шунчалик каттаки,у сабабли шу одамнинг қони ҳалол,унинг мулкини тортиб олиш мумкин унини ўлдириш мумкин деган ҳукумни чиқармоқчи бўладилар.Ваҳолангки агар бир киши диндан қайтса ҳам қози унга тўғридан тўғри ҳукум чиқармайди балки унинг айтган гапини текшириб кўради,унга муҳлат беради ва тавба қилишига имкон беради. Шундай экан бир кишини куфрда айблаш катта фитнага сабаб бўлар экан биз бу ишдан узоқда бўлишимиз лозим. Зеро, Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) бундан қайтарганликлари ҳам бу ишни нақадар нозик эканлигини белгилаб беради. Биз юқорида кўрганимиздек, У зот (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Бир киши биродарига “эй кофир!” деса, бу гап аниқ иккисидан бирига тегишли бўлади. Агар у киши ростан ҳам кофир бўлса, унга қайтади. Аммо ундай бўлмаса гапирувчининг ўзига қайтади” (Имом Бухорий ва Муслим ривояти) деганлар.
манбалар асосида:
Кармана тумани “Жалойир” жоме масжиди имом-хатиби А.Ҳакимов