МАЪРИФАТЛИ ОТИНОЙИЛАР.

9-08-2023, 22:19 admin Мақолалар 185

МАЪРИФАТЛИ ОТИНОЙИЛАР.
Жаҳон басту кушоди илм бирла,
Надур дилнинг муроди- илм бирла
Кўнгилларнинг сурури илмдандир,
Кўрар кўзларнинг нури илмдандир.
(Фурқат)
,, Буюк ва фазилатли одамларга эҳтиёжингиз бўлса, аёлларга буюкликни ва гўзал фазилатларни ўргатинг,,- деган аҳли донишлар . Аллоҳга беҳисоб шукурлар бўлсинки бизнинг Навбаҳор туманимизда 20 дан ортиқ отинойилар аёл - қизларга ислом дини маърифатини тарқатиб келаяптилар. Қанчадан қанча ажримга келиб қолган оилаларни яраштириб, мунгли кўзчаларни етимлик балосидан асраб қолмоқдамиз. Қўлимиздан келгунча Аллоҳ қодир қилгунча кечаю- кундуз хизматдамиз. Ўтган ўша йилларда ўзимиз ҳам халқимиз ҳам улуғ динимиз ҳақида жуда кам маълумотларни билганмиз. Мана ҳозирги очиқлик замонда ҳоҳлаганча билим олишга, дин йўлида ёзилган китобларни танлаб ўқишга имкон берилди. Биз аёлларга ислом динининг бунёдкорлик, инсонпарварлик ва маърифий ғояларни тарғиб қилиб, маърака ва маъросимларни ўтказишда бидъа- хурофотларга берилмаслик, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, оналар ўртасида ўсиб келаётган ёш авлодни ватанга муҳаббатли, садоқатли, етук инсонлар қилиб тарбиялаш, турли ақидапараст оқимлар таъсирига тушиб қолишдан сақлаш , эр - хотин қайнона - келинлар ўртасидаги низолар ҳамда оилаларда ижтимоий , маънавий маърифий муҳит барқарорлигига салбий таъсир кўрсатувчи ҳолатларни бартараф этишга ҳаракат қилаяпмиз. Энг асосийси хотин - қизларга хос диний тадбирларни ҳанафий мазҳаби ҳамда мотрудийлик таълимоти асосида миллий урф - одатларга амал қилиш асосларини халқимизга тушунтираяпмиз. Бизнинг Навбаҳор туман бош имом хатиби Ф. Тошев ва у кишининг хотин- қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси С Хушматовалар раҳнамолигида жуда кўп маърифатли отинойиларимиздан Жабборова Карима ҳожи она, Жумаева Сиддиқа ҳожи она, Очилова Майрам ҳожи она , Жиянова Мадина, Хайруллаева Сиддиқа она , Ғозиева Салтанат ҳожи она, Қувондиқова Наргиза, Каримова Малоҳат ҳожи она, каби тиниб ~ тинчимас жонкуяр маърифатли отинойиларимиз халққа маърифат нурини тарқатишда, илм йўлида меҳнат қилибгина қолмай, оилада она, аёл, қайнона сифатида ҳам кўпларга ўрнак бўлаяптилар. .Мақсадимиз: ~жаҳолатга қарши маърифат тамойили юзасидан иш олиб бориш . 1- Илмга фақат пок қалб ва тақволи табиат билан етишадилар. 2- Ким ҳикмат жиловини ушласа, одамлар уни пешво тутадилар. 3- Ҳотам ал- Асом розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади : ,, Солиҳа аёл диннинг устуни уйнининг бинокори ва тоат - ибодатда ёрдамчидир,, . 4 - Ўзини хокисор тутган ҳурмат қилинади , ҳурмат талаб қилган эса хорланади... Мана маърифатли отинойиларимиз қандай бўлиши керак . Эй Роббим, бизларни Қуръон одоби, Қуръон нури, Қуръон фазилати, Қуръон муҳаббати , Қуръон сакинати ,Қуръон шифоси Қуръон илми, Қуръон тушунчаси, Қуръон нажотидан баҳраманд қил ! Вилоятимиздаги барча маърифатли ва оқила отинойиларимизни зиё тарқатишда ЎЗИНГ қувватлантиргин.Омийн!
Навбаҳор тумани, Навбаҳор ва Бурқут маҳаллалари отинойиси Аҳмедова Маккамтош Истам қизи.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш