Ўғил ва Қиз
Инсон табиатан қиз боладан кўра ўғил бола туғилишини кўпроқ умид қилади. Аллоҳ таоло унга ўғил фарзанд насиб этишини, хоссатан, биринчи фарзанди ўғил бўлшини ёқтиради. Бу тўйғу, Аллоҳ таоло қиз фарзанд берганида ғазаб ва норозилик даражасига етмаса, гуноҳ эмас. Қиз бола туғилганида ғазабланиш жаҳолият даврининг энг ёмон одатларидан эканлигини биласиз. Жаҳолият кишилари қиз болани ёмон кўрганлари учун туғилиши билан тириклайин кўмар эдилар. Бу ҳақда Таквир сурасининг 8-9 оятларида хабар қилинган: "Тириклайин кўмилган (ҳар бир) қиздан сўралганда, не гуноҳи учун ўлдирилган, деб, Афсус, жоҳилона бу одат кўп юрт ва жамиятларда ҳамон сақланиб қолмоқда. Қизларни ёмон кўришади. Хотин қиз туғса урадиганлар ва қўйиб юборадиганлар бор. Баъзилар қиз туққан хотинни айблашади ва ўғил туғмаса," ҳақоратлашади. У нодонлар она қорни фақат пушт унадиган жойлигини, ўғил ва қиз аслида эркак уруғидан бўлишини, насл аёлнинг эмас, эркак кишини насли эканини билмайдилар. Агар таъна қиладиган бўлса, ўзларини таъна қилишсин. Фарзандни Аллоҳ таоло беришини унутмаслик керак. Шўро сурасининг 49-50 оятлари, мазмуни бундай: "Осмонлар ва Ернинг ҳукмдорлиги Аллоҳга (хосдир) У Ўзи хохлаган нарсани яратур. У Ўзи хохлаган кишга қизларни ҳадя. этур ёки уларга ўғиллар ва қизларни қўшиб берур ва Ўзи хохлаган кишини туғмас (бепушт) қилиб қўюр. Албатта у (барча нарсани) билувчи ва (ўзи хохлаган нарсани яратишга) қодирдир". Аллоҳнинг бергани фазлидир, бермаса адлидир. Барча ҳолда Аллоҳнинг ҳукмига рози бўлиш керак.
Кармана тумани "Талқоқ" маҳалласи отинойиси Мамадиёрова Дилором.