МАЗХАБСИЗЛИК!

27-07-2023, 23:09 admin Мақолалар 278

МАЗХАБСИЗЛИК!
Бисмиллахир рохманир рохим
Алхамду лиллахи роббил ъаламин вас солату вассаламу ъала набиййина Мухаммад ва ъала олихи ва асхабихи ажмаъин.
Бугунги кунда бизга мазхаб керакмас деб, қурондан хадисдан тўғридан тўғри хукм оламиз деётган баъзи бемазхаб сохта салафийлар хам бор. Қурон ва Хадисдан хамма хам хукм чиқариб ололмайди. Ким хукм чиқара олади? Мазхаб бошилар, Мазхаб бошимиз ва Мужтахидлар. Мужтаҳид ким? Дейилса Ислом Уммати Тобеъин, Табаъа-Тобеъинлар даврига нисбат беришади. Мазхаб бошимиз Абу Ханифа рохматуллоҳи ъалайҳ ҳам Тобеъин бўлганлар. Мухаддис Аллома Абдулқодир ибн Абулвафо АлХанафий Ал-Мисрий ўзининг الجواهر المضية في طبقات الحنفية китобида шундай дейди:
كان الاامام أبو حنيفة صاحب علم غزير.و قد قال الامام : شهد له العلماء بذالك.قال الامام محمد بن إدريس الشافعي: "من اراد ان يتبحر في الفقه فهو عيال علي ابي حنيفة. و قال: " الناس عيال علي ابي حنيفة في القياس و الاستحسان " و قد روي الامام جلال الدين السىوطي عن الشيخ ولي الدين العراقي انه قال: " الامام ابو حنيفة قد راى انس بن مالك. و يروي عن ابي حنيفة انه قال:"سمعت انس بن مالك يقول:سمعت رسول لله صلي الله عليه وسلم يقول:"طلب العلم فريضة علي كل مسلم"
Имом Абу Ханифа жуда чуқур илм эгаси эди, барча уламолар бунинг гувохи бўлишган.Имом Мухаммад ибн Идрис Ашшофи айтади: Ким фиқх илмида илми денгиз дарё бўлишини истаса албатта Абу Ханифага мухтож бўлар эди. Ва яна айтадилар: Одамлар қиёсда ва истихсонда Абу Ханифага мухтож бўлишарди.
Ва яна Имом Жалолиддин Суютийдан ривоят қилинади, у киши ўзларини шайхи Валиюддин Ал-Ироқийдан ривоят қилади ва айтадики: Имом Абу Ханифа Анас ибн Молик розияллоҳу анҳуни кўрган дейди ва манабу Абу Ханифадан ривоят қилинган хадисни далил қилиб келтиради. « Абу Ханифадан ривоят қилиб келтирилади албатта у айтди: Анас ибн Моликдан эшитдим у айтти: Мен росулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васалламдан илимни талаб қилиш хар бир мусурмонга фарз деганларини эшитганман дейди». Имом Абу Ханифа рохимаҳуллоҳ Сахобалардан Абдуллоҳ ибн Унайс, Абдуллоҳ ибн Жуз, Анас ибн Молик, Жобир ибн Абдуллоҳ, Маъқал ибн Ясор, Васила ибн Асқаъ, Ойша бинти Ажарада розияллоҳу анхумолардан хадис эшитганини зикр қилиб айтиб ўтган эканлар. Абу Ханифа рохимаҳуллоҳ Қурон ва хадис нозил бўлган Уммат билан кўришган эканлар улардан масалани аслини суриштириб ўрганиб, сабаби нузулини тушуниб етган, Луғатни важҳларини ўрганиб чиққандан кегин, ўзларини илмий Маконати билан ижтиход қилган эканлар, Бу ижтиходда бир нечта фикрга дуч келган хам эканлар.
Масалан: Аллоҳ таъоло ўзининг китоби қурони каримда бақара сурасида « Талоқ қилинган аёллар уч қуруъ кутарлар.» ояти. Бу ерда қуруъ сўзини қарама қарши иккита маъноси бор.
1 та маъноси Хайз кўриш
2 чи маъноси хайздан покланиш.
Абу Ханифа рохимаҳуллоҳ ҚУРУЪ калимасидан қуруқ фойдаланмаган эканлар, ундан ташқари Хадиси шарифларни ўрганган, ва сахобалар ўртасида бу мавзуда энг қувватлисини рожихини ўрганиб чиқган эканлар. Сахобалар даврида сахобалар 130.000 бўлган бўлса ичларида ижтиход қиладигонлари 120 та бўлган эканлар. Тўғридан тўғри, тўғри келган сахобалардан бориб ижтиход масаласини сўрамаган, сўрасахам сахобалар уламоларига йўналтириб қўйган эканлар.
Бугунги кунда Мужтаҳиднинг ишини мазҳаббошимиз Имоми Аъзам Абу Ханифа рохимаҳуллоҳ бажариб қўйган Эканлар. Шунинг учун хар-хил бемазхабларни гапларига қулоқ солмай Мазхабни махкам ушлашимиз керак экан, Уламоларимизни, Ахли илм Устозларимизни этакларини маҳкам ушлашлик керак бўлади. Мана кундан кунга Юртбошимизни саъйи харакатлари ташаббуслари билан, юртимиз ривожланиб обод бўлиб боряпти, диний соха ҳам юртбошимизни назарларидан четта қолгани йўқ, мана қурон курсларини очилиши мадрасаларимиз масжидларимизни обод бўлиши олий мадрасаларимизда магистратура дактарантураларни очилиши буларни хаммаси юртбошимизни этиборлари билан. Қолаверса Навои шахрида Устозимиз Тохиржон домлани ташаббуслари билан қурон курслари очилди, юртдошларимизни ватандошларимизни диний савияларини ислох қилиш ва диний ихтиёжларини қондириш мақсадида.Юртбошимизни Устозларимизни барчаларини Аллоҳ таъоло ўзи хифзу паноҳида асрасин қилаётган хайрли ишларига Аллоҳ таъоло ривож бериб ўзи Носир ёрдамчи бўлсин.
Вассаламу алайкум ва рохматуллоҳи ва барокатуҳ.

Навбаҳор тумани Уч-Тут жоме масжиди
Имом Хатиби Жуманов Сирожиддин.

скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш