Жанозадаги бидъат хурофотлар.

27-07-2023, 22:44 admin Мақолалар 204

Жанозадаги бидъат хурофотлар.

Жанозага ҳозир бўла туриб, унга қатнашмаслик ёки таҳоратсиз ҳолатда қатнашиш, уввос солиб йиғлаш, баланд овозда гапириш, бошқа дин вакилларига тақлид,
дафн чоғида маййитни ўнг тарафи ила ётқизмаслик, мармар ва шунга ўхшаш нарсалардан ясалган қабр тошларини ўрнатиш, қабр тошига турли шеърлар, тилаклар битиш,
гул қўйиш, таом қўйиб кетиш,
латта боғлаш, қабрни тавоф қилиш,
азани муддатидан ошириш, турли хил либосларни тайин қилиш,
пайшанбалик, йигирма, қирқ, йил оши каби тушунчаларнинг одамлар онгига сингиб кетганлиги ва ҳоказо.
Мазкур ҳолатларни ҳисобга олиб, бу амалларнинг хатолигини, миллийлигимизга ҳам, динимиз кўрсатмаларига ҳам зид эканини диний-илмий жиҳатдан асослаб бериш, дафн ва дафнга оид маросимларнинг меъёрларини билиш-ўрганиш долзарб вазифа ҳисобланади.Мазкур мавзу Ислом динининг деярли барча фиқҳий манбаларидан чуқур таҳлил қилинган. Мовароуннаҳр уламолари томонидан битилган фиқҳий китобларнинг “Намоз китоби” қисмларида жаноза намозига доир ҳукмлар билан биргаликда, дафн амалиёти фатволари ҳам келтирилган. Биз инсоннинг бу дунёдаги ҳаётининг сўнгги ва муҳим нуқтаси бўлган дафн ва дафнга оид маросимларни шаръий кўрсатмаларга мувофиқ тарзда ўтказиш тирикларнинг вазифаси ҳисобланади. Ушбу вазифани рисоладагидек амалга ошириш учун эса ҳар бир мусулмон керакли билим ва маърифатга эга бўлиши лозим. Бунинг энг осон йўли ушбу мавзуга доир одоб ва аҳкомларни ўзида жамлаган қўлланманинг мавжуд бўлишидир.
Миссионерларнинг бу борадаги нотўғри талқинларининг таъсири аёлларнинг қора кийимда, соябон тутиб олиб, қабр зиёратига боришларида, тобут кўтарганда марҳумнинг суратини кўтариб олишда, турли нарсаларни ёқиб, тутатилишида, дабдабали, шеърлар битилган қабр тошларининг ўрнатилишида кўринмоқда, десак, хато бўлмайди.Қолаверса, инсонларнинг  динимиз таълимотини нотўғри тахлил қилишлари, муқаддас динимизнинг бу борада кўрсатган таълимотларидан хабардор эмасликлари дафн маросимларида кўплаб хато ва камчиликларга йўл қўяётганларига сабаб бўлмоқда.
Инсонлар онгига ўрнашиб, айни кунда одат тусига кириб қолаётган амалларнинг аксарияти хато эканини тушунтириш, уларни қилмасликка чақиришимиз лозим.Аёлларни охират сафарига узатишда, маййитни кафанлашни хам аёлларимиз билиб қўйиши фойдадан холи бўлмайди.

Учқудуқ туман " Қизилқум" жомеъ масжиди имом хатиби аёл -қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси О. Тўрақулова
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш