Омонатдорлик ҳисси....

13-07-2023, 23:53 admin Мақолалар 133

Омонатдорлик ҳисси....
" Эй одамлар ! Ер юзидаги нарсалардан ҳалол- покларини енглар. Ва шайтоннинг изидан эргашманглар , чунки у сизларга очиқ- ойдин душмандир."
Бақара сураси , 168- оят.
Агар Аллоҳ сари рост улов билан йўлга чиқсак, ҳаммамиз ўз доирамизда адолат қилсак, ишларимизда ихлосли бўлсак ва сўзларимизда тақвони тутсак, Аллоҳ Ўз раҳмати билан бизга бош бўлади. Устимиздан ҳам, оёқ остимиздан ҳам сероб ризқ еймиз. Бировга ё бирор нарсага муҳтож бўлмаймиз.
Лекин биз дин ҳақида сўзлаймизу, уни билмаймиз. Гўзал ахлоққа чақирамизу, у билан зийнатланмаймиз.
Олижаноб кишилар одамлар билан муомала қилишда ишонч , яхши гумон ва уларнинг хатоларидан кўз юмиш билан ҳурмат - эътибор қозонадилар.
Бу билан нафақат тирикликда, балки ўтиб кетганларидан кейин ҳам инсонлар хотирасида яхши таассурот билан қолишади.
Мана бир мисол.
Эроннинг Занжон шаҳрида дўкондор Ҳожи Ҳасан шарафига ўрнатилган ёдгорлик бор экан.
Бунинг тарихи қизиқ экан. Бир куни унинг дўконига кимдир киради ва велосипедини Ҳожи Ҳасанга омонат сифатида қолдириб, негадир қайтиб келмайди.
Ҳожи Ҳасан велосипедни ҳар куни эрталаб дўкон ташқарисига олиб чиқар, эгаси келмагач кечки пайт ичкарига олиб кириб қўяр экан. Бу ҳолат 45 йил давом этади, Ҳожи Ҳасан шунча пайт омонатнинг эгасини кутади.
Ҳожи Ҳасан оламдан ўтади, лекин велосипед эгаси топилмайди. Унинг вафотидан кейин ҳукумат шаҳар марказида дўкондор ва велосипедга монумент ўрнатди. Одамлар уни Ваъдага вафо ёдгорлиги дейишаркан..
Ажойиб а, тўғрими?
Бундай инсонлар бизнинг орамизда ҳам бўлиши мумкин.
Аммо ,бунинг тескарисини кўпроқ учратиш мумкин десак, адашмаймиз, манимча.
Бунгаям мисоллар талайгина....
Аёл эри туҳмат билан қамалган кунининг эртасига бозорга борди. Тишининг кавагида турган юз долларни майдалаб , рўзғорнинг камини тўлдириб, эрига ҳам одамини топиб, ичкарига жунпайпоқ киргазмоқчи эди.
Фарзандларининг отасида бод касали бор...
Уч -тўрт долларфурушларни оралаб , эрининг дўсти бўлган бир одамнинг олдига борди:
- Ака, яхшимисиз? Эрим сизга учрашимни айтгандилар. Шу юз долларни майдалаб беринг... , деди.
У эса:
- Ўртоғим яхши бола эди, нима бўлди, ўзи? Эшитиб ҳайрон қолдик. Сиқилманг, тез орада чиқиб кетади, у унақа бола эмас...
Аёл ажабланганидан савол берди:
- Сиз қачон эшитдингиз?
- Кеча...
" Дўст " пул берди, аёл унга ишонгани учун пулни олди. Сал юриб, пана жойга ўтиб, санаб кўрди. Кейин эрига атаб жунпайпоғу иссиқ кийим-кечак олди.
Қаёқданам рўпарасидан "доллар, российский оламиз!" деган биттаси чиқа қолди...
Бири айтган пулнинг қиёсини эшитиб, ишонмади! Яна бошқасидан сўради...
Бояги ҳолатини билиб, таскин берган " дўст"; уни нақ ўттиз минг сўмга алдаганди...
Ўттиз минг...
У ҳеч нарса эмас аслида, аммо...
Билиб туриб кўз ўйиш - деб аталади бундай воқеа!
Уйга келгунча таёқдек қотиб келди. Қўлидаги жунпайпоққа кўз ёши томиб-томиб йиғлади!
Ўттиз минг учун эмас...
Йиқилганнинг устига чиқиб, бўйини баланд кўрсатадиган ана шунақа одамлар борлиги учун!
Уйининг ёнида бир магазин бор.
Сотувчиси илмли йигит.
Охирги пайтлар сезиб қолди: ўша йигит нуқул ҳаражатларни нотўғри ҳисоблаяпти...
- Шакар неча пул?
- Беш минг келинойи!
- Икки кило беринг!
- Хўп, яна нима?
- Бодринг икки кило
- Минг сўмдан.
- Нега сизларда арзон?
- Сўлиб қоляпти-да иссиқда...
- Қатиқ?
- Бир литрлиги беш минг.
- Жами?
- Ўн олти минг...
- Акамга салом айтиб қўйинг.
Йўлда келгунча ўйланиб келди. Йўлнинг у ёғида бошқа магазин бор. Эринмасдан кирди. Шакар у ерда тўққиз минг экан...
Аёл бу сафар ҳам йиғлади.
Кўча қоронғу, йиғлаганини биров билмайди, кўрмайди...
Эртаси куни кеча ўн олти минг савдо қилган дўконига борди.
- Кеча адашиб кам ҳисоблабсизлар. Мен уйда ўтириб ҳисобладим, тўлашга пулим етарли. Илтимос кечаги нарсаларни бошқатдан ҳисоблаб беринг!
- Келинойи, ҳаммаси яхши. Акамни сўраб қўйинг! Нима керак бўлса, чиқаверинг.
Аёл тушунди. Дардини айтмаса ҳам биладиган одамлар бор экан. Таскин бермаса ҳам қўллайдиганлар..
Дунёни яхшилар обод қилади , илоҳим уларнинг сони кўпайсин.

Навоий вилояти Навбаҳор тумани Сарбозор маҳалласи отинойиси Жабборова Карима
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Муфтий ҳазрат Ислом олами уюшмаси Олий Кегашига аъзо бўлдилар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш