ОИЛА МУҚАДДАС.
Бисмиллаҳир рохманир рохим
Одамни нутфадан яратган ва унга жон ато қилган Аллоҳ таолога беҳисоб хамдлар бўлсин, Пайғамбарларнинг сўнгиси Мухаммад алайҳиссаломга саловоту саломлар бўлсин.Аллоҳ таоло ўзини каломи қурони каримда бизларга шундай мархамат қилади, Астаъузубиллаҳ
يَا أَيُّهَا النَّاسُ اتَّقُوا رَبَّكُمُ الَّذِي خَلَقَكُمْ مِنْ نَفْسٍ وَاحِدَةٍ وَخَلَقَ مِنْهَا زَوْجَهَا وَبَثَّ مِنْهُمَا رِجَالًا كَثِيرًا وَنِسَاءً ۚ وَاتَّقُوا اللَّهَ
яъни: “Эй, одамлар! Сизларни бир жон (Одам)дан яратган ва ундан жуфти (Ҳавво)ни яратган ҳамда иккисидан кўп эркак ва аёлларни таратган Раббингиздан қўрқингиз!”
(Нисо сураси, 1-оят).
Муфассир уламоларимиз манабу оятни шундай тафсир қилганлар экан.Юқорида оятда Ундан унинг жуфтини яратди яъни хотинини яратган маъноси келиб чиқади.
Бу оят эса ўз навбатида оилага, ва оилани муқаддас эканига, аёл киши ҳақидаги барча нотўғри фикр ва тушунчаларни чиппакка
чиқариб, ҳуқуқда ва дунё
ҳаётидан баҳрамандликда у ҳам
эркаклар билан тенг туришини,
у ҳам бир жондан яралганини
англатади. Аллоҳ таоло агар хоҳласа, бирданига хилма-хил, сон-саноқсиз эркагу аёлларни яратишга ҳам қодир
эди. Аммо у бундай қилишни
ирода қилмади. Ер юзидаги турфа инсонларнинг қариндошлик алоқалари, оила ришталари ила ўзаро боғлиқ бўлишларини ирода қилди. Исломда оилани мустаҳкамлашга катта эътибор берилишининг сири ҳам шунда.
Исломда эр ва хотинлик алоқалари энг муқаддас инсоний алоқа эканини ҳаммамиз яхши биламиз. Аммо ўша алоқалар қай тарзда эканини хабибимиз Мухаммад соллоллоҳу алайҳи васаллам ўзларининг хадиси шарифларида бизларга таълим берган.
و خياركم خياركم لنسائهم . رواه الترمذي
Сизларнинг энг яхшиларингиз хотинларига яхшиларингиздир.
إنك لن تنفق نفقة تبتغي بها وجه الله الا اجرت عليها حتي ما تجعل في فم إمرأتك. متفق عليه.
Сен Аллоҳ таоло розилигини истаб қилган ҳар қандай харжинг учун ажр оласан. Ҳатто хотининг оғзига солган таоминг учун ҳам сенга ажр бор.
Эр эса оиланинг раҳбари. Агар аёл эрнинг итоатида бўлса, фарзандлар ҳам отага итоат қиладиган бўлади. Оқибатда оилада дўстлик, аҳиллик, муҳаббат ҳукм суради, оила мустаҳкамланади, қут-баракали бўлади.
لو كنت ٱمرا احدا ان يسجد لاحد لامرت المراة ان تسجد لزوجها. رواه إبن ماجه.
Агар бировнинг бировга сажда қилишга амр қилгудек бўлсам, хотинни эрига сажда қилишга амр қилган бўлур эдим, дейилган.
لا يحل لامراة ان تصوم و زوجها شاهد الا باذنه ولا تاذن في بيته الا بإذنه.
رواه الترمذي.
Аёл киши учун эри борида унинг изнисиз рўза тутиши ва унинг изнисиз уйига бировни киритиши ҳалол эмас», дедилар»
(Имом Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Термизий).
Ислом эр-хотин орасида яхшиликка йўғрилган ширин муомалали ҳаёт бўлиши учун барча чоралар кўрган. Лекин беш қўл ҳам баробар эмас. Афсуски, баъзи аёллар солиҳалик мақомига лойиқ бўла олмайдилар. Ҳадларида турмай, эрларига қарши бош кўтариб, беодоблик, итоатсизлик қиладилар. Бундай ҳолларда беодоб, ҳаддида турмаган аёлларга таъсир кўрсатиш Қуръони карим ва Суннати набавийя кўрсатмаларига биноан аста-секин олиб борилади, ваъз- насиҳат қилинади. Эр унга итоатсизлик яхши эмаслиги, ҳар ким ўз ҳаддини билгани яхшилиги, бир-бирларини тушуниб яшашлари лозимлигини оҳиста айтиб англатади. Одоб билан аёлга унинг хатоларини баён қилиб, уларни тузатиш йўлларини кўрсатади. Ушбу ваъз-насиҳат самара бериб, аёл ўзини ўнглаб олиб, муносабатлар изга тушиб кетса, айни муддао бўлади.
Учқудуқ тумани "Мустақлик" МФЙ отинойиси Файзиева Зилола.