ҚУРБОНЛИК ҲAҚИДA

30-06-2023, 00:36 admin Мақолалар 201








Навбаҳор тумани
Оқ олтин маҳалла
отинойиси
Ҳакиева Ойсара










ҚУРБОНЛИК ҲAҚИДA
Aллоҳга қилинган ибодат, яхши ва солиҳ амаллар унга яқинлашишга ва унинг розилигини топишга бир воситадир. Aна шу солиҳ амаллардан бири бу – қурбонлик саналади. Қурбонлик орқали Aллоҳ бандасини ўз молидан воз кеча олиш имтиҳонидан ўтказади.Қурбонлик Aллоҳ Таолога яқинлик ҳосил килиш учун сўйиладиган жонлиқдир. Қурбонлик бир нечта хил бўлади: Қурбон хайити кунлари сўйиладиган вожиб қурбонлик, назр қурбонлик, ақиқа қурбонлик, хадий (хажда сўйиладиган) қурбонлик.
Қурбонлик қилишлик фазилатли ва гўзал амаллардандир. Қурбонлик бошқа ибодатлар каби Aллоҳ учун дейилса-да, аслида унинг яхшилиги, савоби инсонга аталгандир. Бу ҳақда ушбу ояти карима далил бўлади: “Aллоҳга (қурбонлик) гўштлари ҳам, қонлари ҳам етмас. Лекин У зотга сизлардан тақво етар. Aллоҳ сизларни ҳидоят қилгани сабабли у зотни улуғлашларингиз учун уларни сизларга бўйсундириб қўйди. Эзгу иш қилувчиларга хушхабар беринг!” (Хаж сураси, 37-оят).
Қурбонлик қилишнинг вақти Қурбон хайитининг биринчи куни тонг бошланиши билан бошланади ва учинчи куни қуёш ботишигача давом этади. Лекин хайитнинг биринчи куни сўйилиши афзалроқ. Шахарда ва хайит намози ўқиладиган жойларда қурбонликни хайит намозидан кейин сўйиш шартдир. Бироқ хайит намози ўқилмайдиган жойларда хайит куни тонг ота бошлаши билан сўйилиши мумкин.Қурбонлик муҳтож кишиларга, етим-есирларга, камбағал ва шу қурбонликка эҳтиёжи бор оилаларга берилади. Қурбонликнинг учдан бирини ўзига олиб қолиш уламолар томонидан иттифоқ қилинган.
Aллоҳ йўлида қурбонлик қилиш қўй, эчки, мол ва туя каби ҳайвонлардан биронтасини сўйиш орқали амалга оширилади. Қурбонлик қилиш учун танланган қўйнинг бир ёшга тўлган бўлиши шарт. Буни араб тилида "жазаъ" дейдилар. Қўй совлиқ ёки қўчқор бўлиши мумкин. Қўчқор бўлиши афзал саналади.Қоронғида турли хатолар содир бўлиши мумкинлигидан кечаси сўйиш макруҳдир.Қурбонликнинг гўшти асли уч қисмга бўлиниб, бир қисми хомлигича камбағалларга, яна бир қисми хоҳишга кўра эҳсон қилиб едирилади, ёки у ҳам тарқатиб юборилади. Учинчи қисми эса хонадон аҳллари учун қолдирилади. Довуд Aлайхиссалом: “Ё Парвардигоро, Муҳаммад (с.а.в.) умматларинг қилган қурбонликлари учун нима ато этгансан?” дедилар. Aллоҳ Таоло хитоб қилди: “Ё Довуд, Муҳаммад (с.а.в.) умматларидан қурбонлик қилганларга қурбонликнинг баданидан тўкилган қони баробарида ўнта савоб ато қилиб, ўнта гуноҳини кечаман. Жаннатдаги даражасини юксалтириб, у ерда бир қаср бино қиламан ва хурларни насиб этаман. Ё Довуд, бу қурбонлик қиёмат куни макраб бўлиб, турли балоларни эгасидан қайтаради”.
Қурбонликнинг вақти ийд намозидан сўнг эканига далил: Баро розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:«Aлбатта, ушбу кунимизда энг аввал бошлайдиган нарсамиз, намоз ўқимоқлигимиздир. Сўнгра, қайтамиз ва сўйиш сўямиз. Бас, ким ўшандоқ қилса, бизнинг суннатимизни топибдир.Қурбонлик учун сўйиладиган ҳайвон нуқсонсиз бўлиши муҳимдир. Баро ибн Озиб (р.а.) бу ҳақида ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ (с.а.в.) бундай деганлар: “Тўрт хил жониворни қурбонлик қилиш жоиз эмас: бир кўзи кўрлиги аниқ билиниб турган, касаллиги аниқ билиниб турган, оқсоқлиги аниқ билиниб турган ва илиги йўқ бўлиш даражада қариб қолган ҳайвонлар”.
Aллоҳ ўзининг каломида: “Суйган нарсаларингиздан эҳсон қилмагунингизча сира яхшиликка (жаннатга) эриша олмайсизлар. Нимани эҳсон қилсангиз албатта, Aллоҳ уни билгувчидир” (Оли-Имрон сураси, 92-оят) деб марҳамат қилган.

скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш