Зулхижжа ойининг дастлабки ўн кунлиги фазилатлари.

27-06-2023, 00:06 admin Мақолалар 134

Зулхижжа ойининг дастлабки ўн кунлиги фазилатлари.
Пайғамбаримиз алайҳиссалом айтганлар:" Аллоҳ Таоло кунларнинг энг афзали ашр Зулхижжа ойининг ўн куни . Яъни шу кунларда қилинган амаллардир ." " Арафа куни тутилган рўза , икки йил рўза тутганнинг савобига тенг. Ашуро кунида тутилган рўза , бир йил тутилган рўза савобига баробардир". Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай мархамат қилганлар:" Ашр кунлари яхшиликдан маҳрум бўлган кишига вайл бўлсин , хусусан зулхижжанинг тўққизинчисида рўза тутишингиз лозим. Чунки унда санаб адоғига етиб бўлмайдиган яхшиликлар бор .Бу кунларда такбирни, алҳамдулиллаҳни ва ла илаҳа иллаллоҳ калимасини кўпайтиринглар." Уламолар бу кунлар зикр кунлари деб ўтирганда, турганда, юрганда, ётганда ҳам зикр билан машғул бўлганлар. Пайғамбаримиз алайҳиссалом яна шундай деганлар:" Аллоҳ Таоло кунлардан тўрттасини, ойларлардан тўрттасини, аёллардан тўрттасини,жаннатга олдин кирувчилардан тўрттасини ва жаннат муштоқ бўлганлардан тўрттасини танлади." 1 . Танланган кунлар : жума куни, арафа куни, қурбонлик куни, Ийд куни.
2. Танланган ойлар: Аллоҳнинг ойи бўлмиш ражаб ва кетма-кет келган зулқаъда, зулхижжа, ва муҳаррам ойларидир.
3 . Танланган аёллар: Марям бинти Имрон ,энг биринчи иймон келтирган аёл Хадича бинти Ҳувайлид. Фиръавннинг хотини Осиё бинти Мазоҳим ва жаннат аёлларнинг саййидаси Фотима бинти Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам .
4. Танланган жаннатга биринчи кирувчилар: араблардан Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам , форслардан Салмон, Румдан Суҳайб ва ҳабашлардан
Билол ибн Равоҳа.
5. Жаннат муштоқ бўлган кишилар : Амирул мўминин Али ибн Абу Толиб (р.а), Салмон , Аммор ибн Ёсир ва Миқдод ибн Асвад (р.а).
Зулхижжа ойида қилинадиган, Аллоҳни розилигига эриштирадиган , фазилатли амаллардан бири- қурбонликдир. Банда сўймоқчи бўлган қурбонлигини биринчи оққан қатра қони банданинг ўтган гуноҳларига каффорат бўлади.

Навоий шаҳар Дўстлик МФЙ ва Олтин водий МФЙ отинойиси Ш.Ю.Сувонова.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Муфтий ҳазрат Ислом олами уюшмаси Олий Кегашига аъзо бўлдилар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш