Никоҳ.
Оила қўрғонининг пойдевори, унинг мустаҳкам қалъаси, эр-хотин ўртасини маҳкам боғловчи ришта никоҳдир. Никоҳ инсонлар жамиятида энг муқаддас битим ҳисобланади. Чунки ҳаётда ҳалол ва ҳаромни ажратиш, эр-хотиннинг ҳақ-ҳуқуқларига риоя этиш, оила тузиш, инсон наслининг давомийлигини таъминлаш, ёш авлод тарбияси каби муҳим масалаларнинг барчаси шаръий никоҳга боғлиқдир. Шунинг учун динимиз оилани никоҳ асосида қуришга алоҳида аҳамият беради. Аллоҳ таолонинг эр-хотин жуфтлигини яратишдан иродаси ҳам инсон наслини кўпайтириб, ер юзини обод қилиш эди: “Аллоҳ сизлар учун ўзларингиздан жуфтлар яратиб, жуфтларингиздан сизлар учун ўғиллар ва набиралар пайдо қилди, ва сизларни пок нарсалардан ризқлантиради...” (Наҳл сураси: 72-оят).
Пайғамбар алайҳиссалом ўз ҳадисларида: “Никоҳ менинг суннатимдир, ким суннатимдан юз ўгирса, у мендан эмас” (яъни умматимдан эмас), деганлар. Демак, никоҳ асосида турмуш қуриш Аллоҳ таолонинг буйруғи, Пайғамбар алайҳиссаломнинг суннатлари экан, мусулмон киши оила қуриш йўлида ҳаракат қилмоғи, турли сабабларни рўкач қилиб, уни пайсалга солмаслиги, оиласини никоҳ асосида бунёд қилмоғи лозим. Никоҳ туфайли инсон ўз насл-насабининг поклигини сақлайди, иффатини асрайди, бузуқлик, зино сингари ҳаром ишлардан тийилади.
Маълумки, одатда никоҳдан аввал совчилик ва қўл сўраш деб аталган ишлар амалга оширилади. Бу масала муқаддас динимиз таълимотларида жуда ҳам батафсил ёритиб берилган. Шаръий манбаларда ва араб тилида совчилик деган сўз “хитба” деб аталади. “Хитба” қисқача айтадиган бўлсак, бирор аёлга уйланиш истагидаги киши ёки унинг вакили уйланмоқчи бўлинган қизга ёхуд унинг валийсига ўз хоҳишини очиқ айтишини англатади. Шунинг учун ҳам фиқҳий манбаларимизда бу сўз нутқ қилиш, хитоб қилиш маъноларини ўз ичига олган ўзак ҳарфлардан ташкил топган.
Совчилик ёки хитба никоҳ сари босилувчи илк қадам ҳисобланади. Совчилик оила қуришдек бахтга олиб борувчи василадир. Совчилик амалиётининг аҳамияти буюклигидан Қуръони карим ва шарафли ҳадисларда у бир неча бор тилга олинган. Ва бу борада Аллоҳ томонидан ўзига хос тартиб-қоидалар жорий қилинган бўлиб, уларга риоя қилиш лозиму лобуддир.
Совчилик никоҳнинг дуруст бўлиш шартларига кирмайди. Совчиликсиз ҳам никоҳ ақди тузилиши мумкин. Аммо, одатда одамлар никоҳдан аввал совчилик қиладилар. Айниқса, бизнинг юртларда бу иш ўзгача аҳамият касб этган. Ўзига хос кўринишга эга бўлиб қолган. Аммо, шуни ҳам билиб қўйиш керакки, юқорида “хитба” деб атаганимиз шаръий маънодаги совчилик айнан аёл кишилар томонидан амалга оширилиши шарт эмас. Балки, бу – уйланмоқчи бўлаётган кишининг ўзи томонидан ҳам амалга оширилиши ёхуд у ўртага қўйган эркак вакил томонидан амалга оширилиши мумкин. Чунки, фиқҳий маънодаги совчилик бу – уйланиш ёки келин қилиш истагида бўлинган қиз ёки аёлга ёхуд унинг валийсига бўлажак эрнинг шахсан ўзи ёхуд унинг вакили томонидан оила қуриш ҳақидаги мазкур истак ва рағбат очиқ айтилиши тушунилади, холос. Совчилик асли шундан иборат. Шу боис, бу ишга эркаклар бош бўлиши яна ҳам мақсадга мувофиқ ишдир.
Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам марҳамат қилиб,дедилар: “Совчилиги осон бўлиши, маҳри енгил бўлиши ва ҳомиладорлиги ҳам осон бўлиб, фарзанд туғиши ҳам осон бўлиши аёл кишининг баракотли эканлигидандир” (Имом Аҳмад ривояти. Ҳасан ҳадис).
Ушбу ҳадиси шарифда совчилиги мураккаблаштирилмаган, ноз қилиб, совчиларни овора-ю сарсон қилмаган, катта маҳр талаб қилиб, куёв томонни машаққатга қўймаган келин баракотли ва қадами қутлуғ бўлиши айтилмоқда. Шунингдек, аёлнинг турмуш қургандан сўнг кўп ўтмай, бўйида бўлиб, осонгина фарзанд дунёга келтириши ҳам унинг муборак аёл эканлигидан дарак экан. Ҳадиси шарифларда хулқу одоби ва диёнати жойида бўлган инсон куёв бўлишга талабгор бўлганда ҳеч қандай монеъликлар бўлмаса, дарров икки ёшни бошини қўшиб қўйишга тарғиб қилинади. Агар бундай қилинмаса оламда фасод ва бузилиш юзага келишидан огоҳлантирилади.
Кармана тумани Янги Варқ мфй отинойиси С. Раззоқова