Улар одамларга Аллоҳ берган
нарсага ҳасад қиладиларми?
Ҳасад тузланган емишга ўхшайдики, суякни емириб ташлайди.Ҳасад сурункали касал бўлиб, жисмда фасод тарқатади. Баъзилар: "Ҳасадчига роҳат йўқдир, у мазлум кийимидаги золим, дўст кийимидаги душманга ўҳшайди", деб айтишади. Баъзилар:"Ҳасад шундай бир нарсаки, у ишни ўз эгасини ўлдиришдан бошлайди ",-дейишади. Ҳасад қилишимиз билан ғамлар бизнинг танамиздаги гуштни еб битиради. Андуҳ қонларимизни ичиб тугатади. Уйқумизни ҳам бошқаларга тақсимлаб беради. Ҳасадчи печкани қиздиради-да, кейин унга ўзи киради. Хавотирлик, жонсараклик, ғамлар касаллик бўлиб, бунга ҳасад деб аталмиш нарса сабабчидир.Ҳасадчи шунинг учун балога йўлиққанки, у тақдирга деб битиб қўйилган нарсага қарши чиқади.Ўзини адолат тарафдори билиб, Аллоҳни айблайди. Шариат тартиб-қоидаларига итоат этиш ўрнига унга тескари иш тутиб дастур эгаси бўлмиш Аллоҳга душманлик қилади. Ҳасад шу даражада расво касалликки, хасадгўй ҳеч қачон мукофот ажр олмайди. Ҳасад шундай балоки, ҳасад қилгувчи ҳеч қандай савобга эришмайди. Ўша ҳасадчи то ўлгунча ёки одамлар эришган неъмат тугаб битгунча куйиб ёнади.Барча муросага кўнмади, лекин ҳасадчи ундай эмас.Ҳасадчи билан муроса қилиш Аллоҳ бераётган неъматдан воз кечиб, қобилиятини увол қилишинг, ўзингдан жамики сифат ва хусусиятларингни увол қилишинг, ўзингдаги жамики сифат ва хусусиятларингни йўқ қилишингдир. Балки у сенинг шундай изтиробга тушишингни истар. Ҳасадгўйнинг ёмонлигидан паноҳ беришни сўраб Аллоҳга илтижо қиламан.Чунки ҳасадчи захарли (қора) катта илонга ўхшайди.Ўша қора илон бегуноҳ кишининг жисмига захарини йўлламагунча жойида жим ётолмайди .
Кармана тумани А. Навоий мфй отинойиси Ўроқова. М.