Эрнинг аёли олдидаги бурчи.
Эрнинг хотини олдидаги бурчлари 2 хил бўлади:
1.Молиявий бурчлари
2.Муомалавий бурчлари
Молиявий бурчларига маҳр, тўй, нафақа киради.
Ҳар бир оила ўзининг иқтисодий ҳолидан келиб чиқиб, хотинининг нафақасини белгилаши керак.Эрлар қурумсоқлик қилмасликлари, хотинлар ҳам талабни ҳаддан оширмасликлари керак. Эркаклар ўз бурчларини шараф билан адо этадилар. Лекин баъзи эркаклар эса хотинини нафақа билан таъминламагани етмагандек, "Бошқаларнинг хотинига ўхшаб ишлаб пул топиб кел" -деб хотинини чиқариб юбориб, ўзи уйда ётадиган эркаклар ҳам йўқ эмас.
Фақиҳ уламоларимиздан нақл қилинган "Агар хотин отасининг уйида бўлса ҳам ёки эрининг уйида бемор бўлса ҳам " деган жумла ҳам бугунги кунда алоҳида эътиборга лойиқ бўлиб қолди. Кўпчилик хонадонларда келин бемор бўлиб қолса, отасиникига олиб бориб қўйишни фарз ёки вожиб деб англаётганлар ҳам йўқ эмас. Ота-она, қариндошлар ёки таниш -билишлар хотини бемор бўлган эркакка "Аёлинг бемор бўлибди, отасиникига олиб бор"- дейишади. Яна келин тузалган куннинг ўзидаёқ уни қайтариб олиб келишга амр қилишдан хижолат бўлишмайди. Чунки бу нарса одатга айланиб қолди. Аслида бетоб бўлган келинни отасиникига олиб бориб ташлаш ўзини билган ҳар бир шахс учун ор, номус бўлиши керак.Эр ўз хотинини маскан, турар жой билан таъминлаши вожиб. Маскан эрнинг молиявий имконияти даражасида бўлади. Эр ўз хотинини олдидаги бурчларини адо этиш билан бирга, муомалавий бурчларини ҳам шараф билан адо этиш пайидан бўлиши лозим. Улар қуйидагилардан иборат:
Эр хотинига яхши муомалада бўлиши ва унинг озорларига чидаши лозим. Аллоҳ таоло Нисо сурасида бундай деб марҳамат қилади." Ва улар ила яхшиликда яшанг".( 19-оят )
"Набий соллаллоҳу алайҳи вассаллам:"Ким Аллоҳга, охират кунига иймон келтирган бўлса, қўшнисига озор бермасин ва аёлларга яхшилик қилинг! Чунки улар қовурғадан яралдилар" , деганлар.
Албатта аёл киши қовурғадан яралган. Шунинг учун ҳам Набий соллаллоҳу алайҳи вассаллам ушбу ҳадисда "Аёлларга доимо яхшилик қилинг ", деганлар. Ҳалқимизда ушбу маъно "Аёл- яхши сўзнинг гадоси" деган ҳикматли ибора билан ифода қилинган.
"Навбаҳор" тумани "Гулистон" маҳаллалласисининг отинойиси. Хайруллаева Сиддиқа