"ЭРКАК КИШИНИНГ ОИЛАДА ВА ЖАМИЯТДАГИ ЎРНИ".

31-01-2022, 11:32 admin Мақолалар 309

"ЭРКАК КИШИНИНГ ОИЛАДА ВА ЖАМИЯТДАГИ ЎРНИ".

Ота бўлди, дегани ота-онасидан ташқари яна битта оилага эга бўлди, ўзининг мустақил ҳаётини бошлади деганидир. Ҳар бир эркак ўзининг ҳаёт йўлини танлаши, оиласини моддий таъминлай оладиган холатда бўлиши керак. Эркакнинг касб-кори тайинли, билими ёки қўлида ҳунари бўлса, қийинчилик кўрмай яшайди.Агар эркак киши иқтисодий томондан кимгадир масалан ота-онасига, қариндошига оғирлигини солаверса, хотини, фарзандлари олдида обрўйи қолмайди. Оилада эркак, тежамкор, исрофгарчиликдан сақланиши, топиш-тутиш, бозор-ўчар қилишни яхши билиши шарт.Улар мижозларидан бошлаб дидларигача, руҳий дунёларидан тортиб овозларигача бир-бирига мутлақо номутаносиблар ва ҳамиша орасида ўт чиқиб туради!Эр ҳам ,аёл ҳам шу қарама-қаршиликлар ичида умргузаронлик қиладилар.Оила дўкон эмас, истирохат боғи эмаски, зерикиб қолсанг кайтиб чиқавергани! Оилада эркак ҳар қандай холатда, унга тайёр туриши, ақил билан мулоҳаза юритиши билан вазиятдан чиқишликни , оиладаги муамоларни ҳал қила билиши керак. Аллоҳ таоло эркакларни аёлларга нисбатан даражаларини кўтарган. Бақара сурасининг 228-оятида шундай дейилган: "Аёллар зиммаларидаги масъулиятларига тенг, инкор этилмас ҳуқуқга эгалар. Нисо сурасининг 34-ояти мазмуни бундай " Эркаклар аёлларга хомийдир .Бунинг боиси Аллоҳ таоло эркакларни аёллардан фазилатли қилгани, эркаклар молларидан нафақа беришларидир, Эркак аёлдан ақлан, жисман ,идрокан кучлидир.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Агар мен бир кишини иккинчи кишига сажда қилишга буюрганимда, эрнинг хотин зиммасида ҳаққи кўп бўлганидан ,хотинни эрига сажда қилишга буюрардим"- деганлар.Эркаклар аёлларга хомийдир дегани, бу аёлларга таълим-тарбия бериш, уларни молиявий таъминлаш, ҳимояга олиш, ғамхурлик қилиш билан бўлади.Аёл эрига итоат этиши ,топшириқлари Аллоҳнинг амрига зид бўлмаса -бажариши лозим.Айрим эркаклар хотинини қулни калтаклагандек калтаклайдилар улар эркак ҳам, яхши одам ҳам эмас. Хақиқий маънодаги эр киши хотини билан яхши муносабатда бўлади, зиммасидаги масъулиятни садоқат билан адо этади, оиланинг ҳолатини яхшилайди ,аёлини,болаларини эзгу ишларга бошлайди ,ёмонликдан қайтаради, шулардан қайси бири хато қилса, айбини тушунтиради ,унга илтифот кўрсатади, қўполлик, манманлик қилмайди.Эр хотинини сўкмайди, айбламайди, ҳақоратламайди, ва яқинларини камситмайди.Чунки бундай қилиш мусулмон кишига мутлақо тўғри келмайди.Эр аёлига фарзанд тарбиясида ёрдам беради, болаларга имон-эътиқодни тушунтириш, касб-хунар ўргатиш, уларни жисмонан чиниқтириш кўпроқ оталар зиммасига юклатилади.Эр аёлининг ёмон қилиқларига сабр қилади, уни тарбиялаш чораларини қидиради ,ғазабланганда сукут сақлайди.Аёл киши заифа бўлгани учун ана шу сукутга таслим бўлади.Аёли эр хизматини қилгани, рўзғор юмушларини бажаришга, фарзандларни боқиб-тарбиялагани, оиласи хазинабони, мунис ер бўлгани учун унинг олдидан ҳам, ортидан ҳам фақат яхши дуолар қилади, миннатдорчилик билдиради, аёли ҳақида ноўрин гап айтмайди. Аёл, эрининг мухтож бўлиб қолганида, ишлари юришмай турганида буни юзига солмайди, камситмайди, аксинча эрига таскин беради, булар бир имтихон эеанини ,тез ўтиб кетишини айтиб хожаси кўнглини кўтаради.Тўкис бахтга эришиш учун инсон олдида қандайдир тўсиқлар, муаммолар туради.Уларни ечиш учун етарли илм ,кўникма, хаётий тажриба талаб этилади.

Кармана тумани "Варқ" мфй отинойиси Нарзуллоева Зулайхо.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш