Баҳс
Жаннат дўзах баҳс бойлар, баҳсларида маъно бор Дўзах деди: Эй жаннат,мақтанмоққа ниманг бор? Мен мақтансам арзийди, ловуллаган тилим бор! Етти ҳовлим тўрида,сув ўрнида йиринг бор!
Жон-жигарин гўштила, ғийбатчини сийлайман, Узун қилиб тилини, ер устига тўшайман. Айри тилли илонла фоҳишани ўрайман, Наҳс босган танасини оловла меҳмонлайман.
Порахўр,судхўр,бахл ,беномусни севаман, Кибр қилса Фиръавндек,мен уни хуш кўраман, Тажовузкор,зўравон, қотиллар бўлар меҳмон, Еттита хос ҳовлимда,ўзим уларга мезбон.
Жаннат деди: Мен ортиқ саккизта хос ҳовлим бор. Саккизта хос ҳовлимда ажиб боғу-роғлар бор, Боғларида сайраган хушовоз булбули бор. Чаманзори гуллаган, бол оқар анҳори бор.
Қасрлари ёқутдан, сўрилари тиллодан Сўриларда ўтирган аҳли эса ҳурлардан. Ўзим таклиф этаман руҳларни иллийиндан, Менда қолмоқлик учун ўтиб келар Сиротдан.
Пулисирот қил арқон,дами кескир қиличдан Кимда тўкис ибодат, кимда бордир пок имон, Амаллари бериё,рисқин топган ҳалолдан, Улар менинг аҳлимдир, қўрқмас сира Сиротдан.
Саккизта ҳовлимда ҳам шодлик бор-у ғам йўқдир, Аҳлим топгай ҳаловат зерикиш йўқ,”уҳ” йўқдир. Нур ичра янграб турган қўшиқ ҳамду-санодир. Жаннат деди: “Эй дўзах кўп мақтанма! Сен жим тур!”
Навбаҳор тумани бош имом хатибнинг хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси С.Хушматова.