Рамазон ойи нахий ишлардан қайтаради.
Бисмиллаҳир рохманир рохим .
Аллоҳ таолога бехад хамду саноларимиз бўлсин .
Росулуллоҳ солаллоҳу алайҳи васалламга саловат дурудлар бўлсин .
Муқаддас динимиз фолбинлик ва олдиндан кўриш ишларидан қайтаради. Фолбинлар ва жодугарлар жинларга ва шайтонга бўйсунишади. Улар нафақат охиратда, балки ҳаётнинг ўзида ҳам жазосини олиб кейин кетишади. Лекин юқоридагилардан фарқли равишда хиромантия билан шуғулланадиган инсонлар бор экан. "Хиромантия" бу инсоннинг кафтидаги чизиқларга қараб, инсоннинг характери, қизиқишлари, бошидан ўтказган касалликлари, ҳозирги ҳолати, яъни инсон танасида қандай касалликлар мавжудлиги, ҳаттоки, умри қанчалиги, неча марта оила қуришигача ва ундан ҳам кўп нарсаларни айта оларкан. Чет мамлакатларда хиромантия институтлари ҳам бор экан. Биздаги кўплаб китоб дўконларида ҳам "Хиромантия" деган китобларга кўзим тушган. Мен буни фолбинликнинг бир тури десам, менга: "Қандай қилиб фолбинлик бўлади? Қўлингдаги чизиқлар ҳаммасини айтиб турибдику! Хиромант бўлиш учун жинлар ва шайтонлар билан боғланиш керак эмас, инсонларнинг кафтида ҳар хил чизиқлар бор, мана шу чизиқларга қараб, шу соҳага оид китобларни ўқиб, айтса бўлади, ҳамманинг кафтидаги чизиқлар худди инсоннинг афтидаги ажинларга ўхшаб бир хил эмас", дейишди. Хиромантиядан баъзи бир психологлар ҳам фойдаланишар экан. Бу хиромантияга ва кафтимиздаги чизиқларга қараб бир нималарни айтиш фолбинликми ёки йўқми? Динимиз бундан қайтаради.
Азалдан сеҳргарлик бўлиб келган. Унинг турлари қандай бўлишидан қатъи назар қиёматгача чиқадиганларининг ҳамма тури ҳаромдир. Улар даъво қилаётган "умри қанчалиги, неча марта оила қуриши" кабилар ғайб илмидир. Ҳар бир маст қилувчи нарса ҳаром бўлганидек, ҳар бир ғайбни билишни даъво қилди.
Мўминларнинг оналари розияллоҳу анҳуннанинг баъзиларидан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким аррофга бориб, ундан бирор нарса ҳақида сўраса, унинг намози қирқ кечагача қабул бўлмайди», дедилар».
Имом Муслим ва Аҳмад ривоят қилишган. Аҳмаднинг лафзида:
«Ким аррофга ёки коҳинга бориб, унинг айтганини тасдиқласа, батаҳқиқ, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга нозил бўлган нарсага куфр келтирибди», дейилган.
Ҳақиқий мўмин учун қирқ кунлик эмас, бир маҳал намозининг қабул бўлмай қолиши улкан мусибатдир. Бу мусибат фақатгина фолбинга бориб, ундан бир нарса ҳақида сўрашнинг жазосидир. Унинг айтганига ишонадими-йўқми, бунинг фарқи йўқ. Аммо ким фолбинга бориб, унинг айтганини тасдиқласа, куфрга кетган бўлар экан. Бундан Аллоҳнинг Ўзи асрасин.
Учқудуқ туман бош отинойиси О Тўрақулова