Жаннатни орзу қилиб яшаш олий мақсад.
Пайғамбардан салаллоҳи алайҳи вассалламдан ривоят қилинади: Бир қавм Аллоҳни зикр қилиш учун ўтирса, осмондан уларга:"Қоим бўлинглар, сизларнинг гуноҳларингиз яхшиликка алмаштирилади ва ҳамма гуноҳларингиз кечирилади", деб нидо қилинади.Ер аҳли Аллоҳни зикр қилиш учун ўтирса, улар билан фаришталар гуруҳи ҳам бирга ўтиради. Абу Саид Худрий ( р.а.) ривоят қилади.Пайғамбар салаллоҳу алайҳи вассаллам дедилар:"Аллоҳ Таолонинг ер юзини кезиб юрадиган фаришталари бордир.Агар улар Аллоҳни зикр қилаётган қавмни кўришса:"Сизлар излаётганлар бу ерда, бу ёққа келинглар", дейишади.Улар келишади ва зикр аҳлини ўраб олишади.Кейин осмонга кўтарилишса, Аллоҳ таоло уларга: Бандаларимни қандай ҳолатда тарк қилдинглар?" дейди. Ҳолбуки, Унинг ўзи яхшироқ билади. Фаришталар:"Уларни Сенга ҳамд айтаётган, Сени нуқсонлардан поклаётган, Сени зикр қилаётган ҳолларида тарк этдик", дейишади.Аллоҳ айтади:"Улар нимани истайдилар?" Малоикалар :"Жаннатни", деб жавоб беришади. Аллоҳ Азза ва жалла:"Улар жаннатни кўришганми?" деб сўрайди. Йўқ дейишади. Аллоҳ агар кўрганларида қандай талаб қилишар эди?"дейди. Фаришталар:"Агар уни кўрган бўлганларида, янада қаттиқроқ талаб қилар эдилар", деб жавоб қилишади.Сўнгра Аллоҳ таоло:"Қайси нарсадан панох сўрайдилар?"деб сўрайди.Фаришталар : Дўзахдан панох сўрашмоқда деб жавоб беришади. Аллоҳ таоло Улар уни кўришганми дейди.Фаришталар йўқ деб айтишади. Аллоҳ таоло агар улар дўзахни кўрганларида қандай бўларди деб сўрайди. Фаришталар айтишадики агар улар уни кўрганларида ундан қочишлари ва қўрқишлари қаттиқроқ бўлар эди дейишади.Сўнгра Аллоҳ таоло шундай дейди:"Эй фаришталарим, сизларни гувоҳ қилиб айтаманки , Мен уларни гуноҳларини кечдим". Фаришталар айтишади:"Уларнинг ичида бир хатокор киши бор, у зикр қилиш учун келмаган, балки уларга иши тушиб келган".Аллоҳ:"Бу қавм шундай қавмки, улар билан бирга ўтирган киши бахтсиз бўлмайди", дейди. Абдуллоҳ ибн Маъсуд (р.а.) айтади:"Солиҳ киши билан ўтирмоқ мушкни кўтариб юрувчи билан ўтирмоқ кабидир.Сенга мушкдан бермаган тақдирда хам, ҳиди келиб туради. Ёмон киши билан ўтирмоқ темирчи билан ўтирмоқ каби. Кийиминга ўт тушмасада тутунни ҳиди димоғинга уриб туради. Фақирлар билан ўтирса ,шукур ва Аллоҳнинг тақсимотига розиликни зиёда қилади. Фосиқлар билан ўтирса, гунох ва осийликка журъати ошади.Тавба қилишни кечиктиради бемалол гунохлар қилиб юраверади. Солих кишилар билан ўтирса ибодатларга рағбатини кучайтиради. Аллох таоло барчамизни солиҳу солиҳалардан қилсин.Амин.
"Ўбекистон" ва "Ёшлик" МФЙ отинойиси Н.Ш.Қосимова