РЎЗА ТУТИШ ҲАҚИДА.

23-03-2023, 01:27 admin Мақолалар 240

РЎЗА ТУТИШ ҲАҚИДА. Рўзанинг фарз бўлиш шартлари.Ислом динида бўлиш, ақл, балоғат, соғлиқ, ўзи юртида бўлиш, сафарга чиқмаган бўлиш, ният, ҳайз ва нифосдан пок бўлишдир.Аёллар ҳайз ва нифос чоғида рўза тутишлари жоиз эмас.Поклангандан кейин қазоси тутиб берилади. Динимиз енгиллик диндир.Рўзадор аёл ютмаслик шарти билан тайёрлаётган овқатнинг таъми ёки Тузини тотиб кўрса бўлади. Шунингдек, боласига овқат чайнаб беришга мажбур бўлса,чайнаб бериши мумкин.Рўзадор Қуёш ботиши билан шом намозини ўқишдан олдин дарҳол оғизини очиш.Ширин ва ҳўл нарса билан оғиз очиш афзал. Рўзанинг мустаҳаблари рўзадорларга ифтор қилиб бериш тил ҳамда аъзоларни ортиқча гап- сўз ва амаллардан тийиш.Рўзани бузмайдиган, аммо ҳузурбахш нарсаларни тарк қилиш.Оила аъзоларига ва қариндошларга кенгчилик қилиш.Бева- бечора ва камбағалларга хайр-эҳсонни кўпайтириш.Қуръон қироати, илм суҳбатлари, зикр ва салавотларни кўпайтириш.Қазо тутиш лозим бўладиган ҳолатлар.Тишлари орасида қолган нўхатдан катта нарсани ютиб юбориш, тангага ўхшаш нарсаларни ютиб юбориш, қасддан ичига исриқнинг тутуни каби тутун киритиш, қулоғига мой томизилса ҳам рўза очилади, қасддан оғзи тўлиб қайт қилсак ҳам қазо тутилади. Бошдаги ёки қориндаги жароҳатга , қўйилган дори ичига ёки димоғига кетиб қолиши рўзани бузади. Кармана тумани "Варқ" МФЙ отинойиси Нарзуллаева Зулайҳо
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш