#Мақола
Ҳашар-элга ярашар!
Алҳамдулиллаҳ тинч ва фаровон юртда яшаяпмиз ,бу юртга ободлик ярашади бу юртга она заминнинг кўркамлиги ярашади!
“Ҳашар – элга ярашар” деган мақол бежиз айтилмаган. Ҳашарда халқимизга хос бағрикенглик, ўзаро ҳамжиҳатлик, умумхалқ байрами олдидан маҳаллалар, кўчалар ва аҳоли турар жойларини ободонлаштириш ишлари уюшқоқлик ва ҳамжиҳатлик билан амалга оширилади.ҲАШАР — ўзбеклар, айрим бошқа туркий халқлар орасида удумга айланган ижтимоий ҳамкорлик ва беғараз ёрдам шаклларидан бири. Асосан, тезкорлик билан бажариш зарур бўлган ишлардир. Халқимизнинг минг йиллик урф-одатлари, анъаналари орасида ҳашар деб аталмиш миллий қадриятнинг ўрни бениҳоя каттадир. Ҳашар ўзлигимиз, миллийлигимиз белгиси сифатида одамлар орасида меҳр-оқибатни, бирдамликни мустаҳкамлайди.
Шундай экан азизлар бу хайрли ишда бирликни қўлдан бермайлик!
Қизилтепа туман бош имом хатиби Завқиддин домла Орипов
@Bastomiy_uz