Тинчлиги бардавом элга ҳашар ярашар.

21-08-2021, 22:03 admin Мақолалар 525

Тинчлиги бардавом элга ҳашар ярашар.
Бисмиллаҳир рохманир рохим.
Ёмғир томчилари ададича Аллоҳга ҳамду- санолар бўлсин!
Имом Аҳмад роҳимаҳуллоҳ айтадилар: “Аллоҳ сен яхши кўрган нарсани бардавом қилишини истасанг, Аллоҳ яхши кўрган нарсани қилишда бардавом бўл!” Аллоҳ севгувчи нарса мусулмонлар, яъни уммати Муҳаммадия (соллоллоҳу алайҳи васаллам)учун албатта бу тозалик ва озодаликдир.Ислом динини нозил этганда Аллоҳ биринчи тозаликка эътибор қаратишга тарбият этди. Пайғамбаримиз соллоллоҳу алайҳи вассаллам ҳам:” Поклик -имондандир”-дея имон эгалари мусулмонларга озодаликка риоя этмоқликка даъват этдилар.Фикри-ҳаёли, тафаккури соф тиниқ ,руҳи маънан соғлом бўлмоғлиги учун мўмин-мусулмонларнинг жисми-вужуди, кийим -кечаги, ва турар жойи пок бўлмоқлигини умматларига биринчи ўриндаги шариат йўли қилиб кўрсатдилар. Ана шу тарзда уларнинг ибодату-дуолари Аллоҳ даргоҳида ҳусну -мақбул бўлмоқлигини ва шу юрт узра Аллоҳ неъматлари зиёда бўлмоқлигининг кафолати тозалик ва озодаликда эканлигини Росулиакрам соллоҳу алайҳи васаллам суннат этдилар.
Ушбу мақсад йўлида жамламоқлик учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли Фармойишига асосан,2021йилнинг август ойи “Маҳаллаларни ободонлаштириш”ойлиги ҳамда 21-август умумхалқ ободонлаштириш хайрия ҳашари куни деб белгиланди.”Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик ”шиори остида ўтказилиши режалаштирилаётган ушбу хайрли ташаббус доирасида: маҳаллалар;аҳоли яшаш хонадонлари;кўп қаватли уй атрофлари;гузар ва хиёбонлар; зиёратгоҳ ва қабристонлар;кўча ва болалар майдончаларида кенг ободонлаштириш ишлари олиб борилади”- дейилди. Ушбу Фармойишга мувофиқ Навбаҳор туманида фаолият юритаётган отинойилар томонидан 21.08.2021 кунида Навбаҳор тумани ҳудудида жойлашган 10 та масжидларда, зиёратгоҳларда ва масжидлар атрофидаги қабристонларда Туман бош имом хатиби Ф. М.Тошевнинг бошчилигида ва имом хатибнинг хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси С. Хушматованинг саъй-ҳаракатлари билан Аллоҳ неъматларини зиёда бўлмоқлигини истаб ҳамда Мустақиллик байрамимиз арафасида байрамни орасталик ва шукроналик билан кутиб олиш ниятида Абул Ҳасан Ҳарақоний,Хонхўжа Эшонбобо,Учтут,Армижон, Ахтам Саҳоба , Хашман , Армижон, Ғойибота Хўжаи Боғдод ,Аҳмад Яссавий , Арабхона Катта масжидларида имом-хатиблар, отинойилар ва кайвонилар ва кўнгилли ҳашарчилар томонидан ювиш, супуриш – сидириш ва артиш тозалаш, йиғиштириш, ерларни тозалаш дарахтларни ўсган шохларини тартибга келтириш ишлари амалга оширилди. Туман бўйлаб амалга оширилган хайрия ҳашарида Сарбозор маҳалла отинойиси Жабборова Карима хожиона,Чарвоқгузар маҳалла отинойиси Жумаева Сиддиқа хожиона, Юқори Бешрабод маҳалла отинойиси Нурматова Улбусин, Армижон маҳалла отинойиси Ярашева Руқия,Учтут маҳалла отинойиси Ҳасанова Каромат ая ва оила аъзолари,Хожионаларимиздан: Ёқубова Зумрад хожиона ва Очилова Шафоат хожиона ва уларнинг фарзандлари, Ғужбоғтепа маҳалла отинойиси Очилова Майрам хожиона ҳамда кайвонилардан Норова Хонимой,Обидова Жамила ва Жўраева Тожигуллар алоҳида жонбозлик кўрсатиб туман аҳлига ибрат бўлдилар.
Навбаҳор тумани бош имом хатибнинг
хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси:С.Хушматова.




скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш