Қалб кўзи

9-08-2017, 22:35 admin Мақолалар 1 519

Қалб кўзи

Абдулмажид ибн Одам Саноийнинг “Ҳақиқат боғлари” асарида келтирилишича, тоғлар ортида фақат кўзи ожизлар яшайдиган бир қишлоқ бор экан. Бир подшоҳ шавкатли лашкари билан ўтиб кетаётиб, қишлоқ яқинида вақтинча қўниб, чодирларини тиклабди. Подшоҳнинг қўшинида кўп жангларда душманларни қийратган бир жанговар фил ҳам бор экан. Филнинг овозасини эшитган кўзи ожизлар жамоаси у қандай ҳайвон эканлигини билиб келиш учун уч вакилини юборибди.
Вакиллар кела солиб, ҳайвоннинг турли жойларини пайпаслаб, ушлаб кўришибди. Биттаси филнинг оёғини, биттаси хартумини, биттаси қулоғини ушлаб кўриб, филнинг қандайлигини билдим, деб ўйлабди.
Вакиллар ўз жамоасига қайтганида қишлоқ аҳли йиғилиб, фил нималигини тезроқ билгиси келиб, уларни савол-жавобга тутишибди. Филнинг япалоқ катта қулоғини ушлаб билган вакил:
- Фил гиламга ўхшаш, япалоқ кигизга ўхшаркан, – дебди.
Филнинг хартумини ушлагани бўлса:
- Фил – узун, эгилувчан ичакдай ичи бўш, лекин жуда кучли нарса экан, – дебди.
Ҳайвон оёғини ушлаган вакил:
- Фил устун каби йўғон ва мустаҳкам бир нарса, – дебди.
Кўзи ожизлар ҳар бири ўзи билган қисмни айни ҳақиқат деб билиб, қатъий ишонч ҳосил қилибди. Ҳеч бири филни бус-бутун тасаввур қилолмагани сабабли, у ҳақда айни ҳақиқатни била олмабди. Чунки, ҳақиқатни кўзи (қалб кўзи) очиқларгина билади.
Аллоҳ бизларга шундай улуғ неъматларини берганки, неъматни қадрлаш, шукр қилиш ва сақлай билишимиз лозим. Бундай улуғ неъматлар сиҳат-саломатлик ва тинчлик-хотиржамлик неъматларидир. Бундай неъматларни кўриш-билиш учун нафақат қалб кўзи очиқ инсон, балки юртимизда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари, диний-дунёвий илмларни ривож топаётгани, миллий-диний қадриятлар тиклангани ва халқимизнинг фаровон яшаётганини кўзи ожиз инсон ҳам сезмоқда.
Аммо ҳозирги вақтда дунё айвонида шундай фитналар бўлмоқдаки, бу фитналар юрт тинчлиги ва халқ фаровонлигига раҳна солиши турган гап.
Ислом дини инсонларни доимо эзгулик ва бунёдкорликка тарғиб қилиб келган. Тарихга назар ташласак, баъзи кучлар томонидан диннинг таъсир кучидан ғаразли мақсадларда фойдаланиши барча даврларда бўлган. Бугунги кунда ҳам ана шундай кучлар инсоният камолоти ва жамият тараққиёти учун хизмат қилиши лозим бўлган ислом дини таълимоти ва ғояларини баъзи жиҳатларини ғаразли ниятда, нотўғри талқин қилиб, низо ва фитна-фасод қилаётгани, оқибатда дунёнинг баъзи минтақаларида парокандалик ва можароларни чиқараётганини гувоҳи бўлиб турибмиз.
Аллоҳ таоло Қуръони каримда: “Эй, имон келтирганлар! Ёппасига тинчлик ишига киришинглар...”(Бақара сураси, 208-оят) деб марҳамат қилган.
Аллоҳ таоло тинчликка ва тинчлик ишига ҳисса қўшишга буюрмоқда. Минг афсуслар билан айтамизки, баъзи тоифалар Қуръон оятларини писанд қилмай, гўёки “ислом байроғи остида иш юритяпмиз” дейишиб, фитналар қилмоқдалар. Эътибор қаратсак, Афғонистон, Ироқ, Сурия, Яман, Африканинг баъзи давлатларида ислом байроғи остида қилинаётган хунрезликларни мисол қилиб келтиришимиз мумкин. Ушбу минтақаларда бўлаётган воқеалар ҳар бир инсонни огоҳ бўлишга чорлайди.
Эзгуликка йўғрилган ғояларни бузаётган диний-экстремистик гуруҳларни ҳаракатларини асл моҳиятини жамоатчиликка етказиш, энг аввало келажагимиз ва орзу-умидимиз бўлган ёшларга тушунтиришимиз керак. Ёшлар бундай гуруҳларнинг “жиҳод”, “ҳижрат”, “шаҳидлик” ва бошқа ғояларини чиройли тўн бичилган сўзларига, ҳикоятда келтирилган филнинг хартуми, қулоғи ва оёғини тасвирлаган кўзи ожизларга ўхшаб бир томонлама фикр юритишидан сақлашимиз лозим. Уларга бу сўзларнинг асл мазмун ва моҳиятини тушунтириб, уларда юқоридаги чалғитувчи вазиятларга рўбару келганларида қалқон бўладиган илмий жиҳатидан ва руҳий жиҳатидан тайёр бўлишларига кўмак беришимиз керак. Ёшларга ҳар бир нарсани ялтироқлигига ва жозибасига ишониб қолиш эмас, балки, Аллоҳ қалб кўзларини очиб, аслиятини билишни насиб этсин. Шунда ёшларимиз ҳар қандай воқеликка теран назар ташлаб, ўзларининг чуқур билимлари, соф эътиқодлари, мустаҳкам иродалари ва ватанга бўлган муҳаббатлари билан ҳар қандай муаммоларни еча оладиган бўлиб, юртимиз, динимиз равнақи, халқимиз фаровонлиги ва ота-она бахти-саодати учун хизмат қиладиган солиҳ фарзандлар бўлиб етишишади, иншааллоҳ.



Хатирчи тумани “Учқора” жоме масжиди имомининг ноиби Умаров Абдуғанискачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш