Ҳаёт сўқмоғи

9-08-2017, 22:19 admin Мақолалар 1 501

Ҳаёт сўқмоғи

Кунларнинг бирида сафарга чиққан бир киши ажабтовур боққа дуч келди. Дарахтлар кўкка бўй чўзган, сарҳил меваларнинг хуш бўйи димоқни қитиқлайди. Йўловчи боғнинг эгасини топиб, ичкарига киришга изн сўради. Боғбон унга рухсат берибгина қолмай, қўлига бир сават ҳам тутқазди “Шуни тўлдириб кўнглингиз тусаган мевалардан териб олишингиз мукин, фақат бир гап эсингизда турсин: боққа қаршингиздаги дарвозадан кириб, нариги тарафдан чиқиб кетасиз. Орқага йўл йўқ!” деб тайинлади.
Мусофир юраги ҳапқириб, саватни кўтарганча ичкарига қадам ташлади. Ғарқ пишган мевалар гўёки “мени уз!, мени уз!” дегандек ял-ял ёниб, шундоққина тепасида осилиб турарди. Энди қўлини чўзмоқчи бўлганида, нарироқдаги мевалар кўзини қамаштирарди. Олдинга юргани сари дарахтлар кўркамроқ, ҳосил чиройлироқ кўринаверарди. Йўловчи шошиб қолдими ёки саватини вақтидан илгари тўлдириб, энг сара мевалардан қуруқ қолишдан чўчидими, ҳар ҳолда боғ этагига етиб келганида савати бўм-бўш эди, орқага эса йўл йўқ эди. Шунда ҳалиги киши, “Боғда юрганимда босиб ўтган ҳар бир қадамим ғанимат экан, вақтни меваларга маҳлиё бўлиб бекор ўтказмасдан кўпроқ териб олишга ҳаракат қилишим керак экан, энди эса саватим бўм-бўш, ортимга қайтишга эса рухсат йўқ” деб афсусланган экан.
Азизлар! Инсон умри дунё аталмиш маконнинг бир эшигидан кириб, бошқа эшигидан чиқиб кетувчи йўловчининг йўлидек яшаб ўтилади. Ундаги ҳар кун, ҳар лаҳза хайрли ишлар учун берилган имкониятдир. Бу маконнинг поёни қаердалигини, умр аталмиш йўл қачон ниҳоясига етишини ҳеч ким билмайди. Вақт ғанимат, эзгу амалларимиз “савати” бўш қолмасин!




Хатирчи туман “Шайх Гадой Селкин”
жоме масжиди имом хатиби Ҳакимов Бектош
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Муфтий ҳазрат Ислом олами уюшмаси Олий Кегашига аъзо бўлдилар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш