Хотин-қизлар байрамига бағишланган. Муҳтарам аёлсиз!.

6-03-2023, 17:37 admin Мақолалар 444

Хотин-қизлар байрамига бағишланган.
Муҳтарам аёлсиз!.

Ҳаётнинг шамидек ёрқин ҳам бедор,
Гулу- райҳондирсиз тоғдек улуғвор,
Шаънингизга оташ, осмон сўзим бор,
Муҳтарам аёлсиз, муҳтарам аёл.
Ҳаёт заминининг умид гулшани,
Саодат тимсоли, орзу чамани,
Иқбол пойдевори, мурод маскани,
Муҳтарам аёлсиз, муҳтарам аёл.
Қалбларга баҳордай кириб келасиз,
Ёрингиз кўнглини сўзсиз биласиз,
Озод юрт бағрида ўйнаб-куласиз,
Муҳтарам аёлсиз, муҳтарам аёл.
Оёғингиз ўпар, ҳув баланд тоғлар,
Меҳрингиз қўридан яшарар боғлар,
Бағрингиз эзса ҳам, андуҳ ва доғлар,
Муҳтарам аёлсиз, муҳтарам аёл.
Бешикнинг қушидай, силкинар жонсиз,
Дарахтга озиқ берган минг бир имконсиз,
Боладай севимли, бағри уммонсиз,
Муҳтарам аёлсиз, муҳтарам аёл.
Бағрига боласин босар мохитоб,
Дейсиз: билим- дунё, билим- нур, офтоб,
Сиздан ибрат олиб айлайман хитоб,
Муҳтарам аёлсиз, мухтарам аёл.
Навбаҳор тумани Юқори Бешрабод мфй отинойиси Нурматова. У.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари Канимех туманида
"Қосим Шайх" жоме масжидида рамазон ҳайити намози
РАМАЗОН ҲАЙИТИНГИЗ МУБОРАК
Фуқароларни қабул қилиш куни
Навоий вилоятида ҳам ифторлик дастурхонлари ёзилди
"Таровеҳ" намозларига ташриф буюрувчи фуқароларнинг хавфсизлиги ишончли таъминлаш
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш