Қарзни қайтариш зарур.
"Қарз" сўзининг маъноси кесишдир, яъни имкони бор одам ўз маблағидан бир қисмини кесиб беради.Олган одам эса, кесилган жойни яна қайта тиклаши, эгасига қайтариши лозим.Қуръони каримда Аллоҳ таоло "чиройли қарз" берадиган(унинг йўлида ўз бойлигини сарфлайдиган) киши борки, унга бир неча баробар кўп қилиб қайтарса, холбуки Аллоҳ таоло(ризқни) танг ҳам, кенг ҳам қилур ва (сизлар) Унинг ҳузурига албатта, қайтарилажаксизлар" дея", марҳамат қилинган.(Бақара сураси, 245 оят). Ниҳоятда бой, саҳий кишиларга қарзи ҳасана бериш буюрилиб, қарз олган муҳтож одам имконият туғилиб, ўрнини тўлдиргунча қистамай туриш айтилган.Чунки Аллоҳ таоло фазли билан қарзи ҳасана берган кишига у ўйламаган тарафдан етказади.Халқимизда "Қизғанчиқдан қарз олма, қарз олсанг ҳам харжлама" деган нақл бор.Бу мақолдан хасис, зиқна одамдан қарз олиш қийинлиги, ундай кимсалар қарз берса ҳам тез сўраб қолишлари айтилган.Қарз олувчи кимса, Аллоҳ таолонинг розилигини истаса, яхши ниятда фойдали ишлар қилиши зарур.Бунда бир томоннинг иши битиб, иккинчи томон куйиб қолиши ярашмайди.Қарз беришнинг савоби"Ҳадя улашиш" дан улуғ эканлиги, қарз олган кимса тезда қайтариш умдида олса, Аллоҳ таоло унга ёрдам бериши ҳақида ҳадислар ривоят қилинган.Борди-ю ёмон ниятда олган қарзини бермаслик нияти билан олса, унга бало ёғилиши ёки боши ғалвадан чиқмай қолиши, бордию, агарда ажали етиб ўлса у қарздор бўлиб қолади, негаки, бировнинг қаққини узадими, йўқми бу маълум эмас.Шунинг учун ҳам Аллоҳ таолонинг фазлидан умид қилиб, қарз олинса, уни чиройли тарзда қайтарилса ва шунга ҳаракат қилинса, унга кутилмаган жойдан ёрдам келади.
Ҳазрати Биби Марямга ҳам: (Мана шу қуриб қолган)хурмо дарахтини силкит", дийилди.(Марям сураси, 25-оят).Аслида дарахтни силкитмаса ҳам, Аллоҳ таоло беришга қадир, зеро дарахт силкитишни ризқланишга сабаб қилди.У дарахтни силкитган эди, қуриган хурмо дарахтидан пишган мевалар ерга тўкилди.Демак, бир кишидан қарз олган кимса, аввало Аллоҳ таолога илтижо этиб, қарзни қайтаришга ҳаракат қилиши лозим, бериш бермаслик эса, Аллоҳ таолонинг ишидир.Агар хохласа ҳеч қандай сабабсиз ҳам бандаларини ризқлантириши мумкин.
Юксалиш мфй отинойиси: Ҳуснора Темирова.