"Фарзанднинг бурчи"
"Фарзанднинг бурчи- ота-онани рози қилиш". Бисмиллаҳир роҳманир роҳим Аллоҳим барчамизни бугунги кунимизни соғлик-саломатлик билан, шодлик- қувончлар билан, файзу-барокатлар билан, мукаммал ибодатлар билан, савобли ишлар билан завқли бўлишликга сазовор этсин. Ким туғарди Ҳазрат Исони? Иброҳимни ёки Мусони? Муҳаммадни ёхуд Яҳёни? Бу дунёда аёл бўлмаса. Бу дунёда она бўлмаса. Одам боласининг барчаси ота-онадан дунёга келади. Ота-онани танлаш имкони йўқ, бу илоҳий бир тақдирдир. Ота-онага чиройли муомила қилиш, уларнинг розилигини олиш ва ҳар бир сўзига итоат қилиш шартдир. Инфоқ-эҳсон қилишга ҳам энг ҳақли зотлардан бири ота-онадир. Бу ҳақда Қуръони каримда шундай дейилган: Айтинг" Ниманики хайр-эҳсон қилсангиз, ота-она, қариндошлар, етимлар, мискинлар, мусофирларга қилингиз! "(Бақара сураси 215-оят) Ота-она кексайиб, фарзандлар балоғатга етганда, ота-онанинг нафақа таъминоти болаларининг зиммасидадир. Ота-онани қаровсиз қолдирган Фарзандлар қаттиқ гуноҳкор бўладилар. Фақат Аллоҳгагина сиғиниб, ота-онага яхшилик қиламиз. Бугунги кунда ота-онасига қўпол муомила қилаётган, уларни ҳижолатга қўйиб, одамлар олдида шарманда қиладиган ноқобил Фарзандлар ҳам учраб турибди. Минг афсуски, бирорта яқин кишиси қолмаган қариялар учун" қариялар уйи "бор, лекин у ерга бир неча Фарзандлари, ўғил қизлари бор онахон ва отахонлар ҳам олиб борилади. Бутун умрини шу фарзандларига бағишлаб, соғлиғидан айрилган ота-онага қариганда кераксиз мато каби ташлаб, хабар ҳам олмай қўйишади. Уларни қариганда қаровсиз қолдириш катта гуноҳдир. Ким ота-онасига қандай муомила қилса, фарзандларидан ҳам айнан шу муомилани кутаверсин.
Азиз фарзандлар: Сиз улғайдингиз, онангиз қариди, гоҳи ҳақ, гоҳи ноҳақ бўлар, гоҳо сизни тўғри йўлга чақирар, сизга ёқмайдиган сўзларни сўзлар, аммо сизнинг жавобингиз сукут бўлсин. Сизга сўзлашни ўргатган онангизга, асло овозингизни баланд қилманг. Сизни энг яқин дўстингиз онангиз. Тоебинлардан бири Муҳаммад ибн Мунакадир (р. а) ҳар куни оналарининг оёқлари остига ётар ва:" Эй онажон, юзимни оёқларингиз билан босиб ўтинг ва менинг юзларимни дўзахдан қутқаринг ",-дер эди. Ота-она вафотларидан кейин ҳам фарзандлар зиммасига баъзи бурчлар бўлади. Бу ҳақда Абу Усайд (р. а) дан ривоят қилинган ҳадиси шарифда айтилади: Яъни" Биз Расулуллоҳ (с. а. в) нинг ҳузурида эдик. Бани Салама қабиласидан бир киши келиб: "Эй Аллоҳнинг Расули! Менинг зиммамда ота-онам учун дунёдан ўтганидан кейин ҳам улар учун қиладиган яхшилик қолдими?"-деб сўради." Ҳа уларни ҳақларига дуо қилиш, истиғфор айтиш, аҳдларини бажариш ота-она орқали қариндош бўлинглар, силаи раҳм қилиш ва дўстларини ҳурмат қилиш ",-дедилар.(Имом Абу Довуд ривоят). Азизларим, меҳрибонларим менинг яъни: Ўзбекистонимнинг мўмин мўмина, солиҳ ва солиҳа фарзандлари, сизнинг ичингизда ота-онага озор берадиган, кўнглини оғритадиганлари йўқ деб умид қиламан. Аллоҳ таоло барчамизни солиҳ ва солиҳа фарзандлардан, у дунёга борганимизда бошимизга тож кийдирадиган фарзандлар тарбия қилишликни, ота-онага яхшилик қилувчилардан қилсин, илоҳим Омин.
Кармана тумани " Дўстлик "МФЙ отинойиси Нафасова Г.