"ФАРЗАНДНИНГ БУРЧИ- ОТА-ОНАНИ РОЗИ ҚИЛИШ".

23-11-2022, 21:45 admin Мақолалар 476

"ФАРЗАНДНИНГ БУРЧИ- ОТА-ОНАНИ РОЗИ ҚИЛИШ".
Аллоҳим барчамизни бугунги кунимизни соғлик саломатлик билан, шодлик қувончлар билан, файзу-барокатлар билан, мукаммал ибодатлар билан, савобли ишлар билан завқли бўлишликда сазовор этсин.
Ким туғарди Хазрат Исони?
Иброҳимни ёки Мусони?
Мухаммадни ёхуд Яхёни?
Бу дунёда аёл бўлмаса.
Бу дунёда она бўлмаса.
Одам боласининг барчаси ота-онадан дунёга келади. Ота-онани танлаш имкони йўқ, бу илоҳий бир тақдирдир. Ота-онага чиройли муомила қилиш, уларнинг розилигини олиш ва ҳар бир сўзига итоат қилиш шартдир. Инфоқ-эҳсон қилишга ҳам энг ҳақли зотлардан бири ота-онадир. Бу ҳақда Қуръони каримда шундай дейилган: Айтинг: "Ниманики хайр-эҳсон қилсангиз, ота-она, қариндошлар, етимлар, мискинлар, мусофирларга қилингиз!" (Бақара сураси 215-оят). Ота-она кексайиб, Фарзандлар балоғатга етганда, ота-онанинг нафақа таъминоти болаларнинг зиммасидадир. Ота-онани қаровсиз қолдирган фарзандлар қаттиқ гуноҳкор бўладилар. Фақат Аллоҳгагина сиғиниб, ота-онага яхшилик қиламиз. Бугунги кунда ота-онасига қўпол муомила қилаётган, уларни хижолатга қўйиб, одамлар олдида шарманда қиладиган ноқобил фарзандлар ҳам учраб турибди. Минг афсуски, бирорта яқин кишиси қолмаган қариялар учун "қариялар уйи" бор, лекин у ерга бир нечта фарзандлари, ўғил, қизлари бор онахон ва отахонлар ҳам олиб борилади. Бутун умрини шу фарзандларига бағишлаб, соғлигидан айрилган ота-онага қариганда кераксиз мато каби ташлаб, хабар ҳам олмай қўйишади. Уларни қариганда қаровсиз қолдириш катта гуноҳдир. Ким ота-онасига қандай муомила қилса, фарзандларидан ҳам айнан шу муомилани кутаверсин.
Азиз фарзандлар: Сиз улғайдингиз, онангиз қариди, гохи ҳақ гохи ноҳақ бўлар, гоҳо сизни тўғри йўлга чақирар, сизга ёқмайдиган сўзларни сўзлар аммо сизнинг жавобингиз сукут бўлсин. Сизга сўзлашни ўргатган онангизга, асло авозингизни баланд қилманг. Сизни энг яқин дўстингиз онангиз. Тоебинлардан бири Муҳаммад ибн Мунакадир (р.а) ҳар куни оналарнинг оёқлари остига ётар ва: "Эй онажон, юзимни оёқларингиз билан босиб ўтинг ва менинг юзларимни дўзахдан қутқаринг.",-дер эди. Ота-она вафотларидан кейин ҳам фарзандлар зиммасига баъзи бурчлар бўлади. Бу хақда Абу Усайд (р.а) дан ривоят қилинган хадиси шарифда айтилади: Яъни:" Биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларида эдик. Бани Салама қабиласидан бир киши келиб: "Эй Аллоҳнинг расули! Менинг зиммамда ота-онам учун дунёдан ўтганидан кейин ҳам улар учун қиладиган яхшилик қолдими?"-деб сўради." Ха, уларни хақларига дуо қилиш, истиғфор айтиш, ахдларини бажариш ота-она орқали қариндош бўлинглар, силаи рахим қилиш ва дўстларини хурмат қилиш",-дедилар.(Имом Абу Довуд ривояти) Азизларим мехрибонларим менинг яъни: Ўзбекистонимнинг мўмин мумина, солих ва солиҳа фарзандлари, сизнинг ичингизда ота-онага озор берадиган, кўнглини оғритадиганлари йўқ деб умид қиламан. Аллоҳ таоло барчамизни солих ва солиха фарзандларни тарбия қилишликни, ота-онага яхшилик қилувчилардан қилсин, илоҳим Омин.
Кармана тумани отинойиси Г. Нафасова.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш