УМРА БУ ИБОДАТ. Инсон асл фитратига (онадан туғилгандек) қайтилишликни ният қилиб Ҳаж ва Умра зиёратларига боришади. Бунинг учун эса аксари инсонлар ,йиллар давомида пул. жамғариб боришади.Яна бир инсонларни фарзандлари пул йиғишиб ота ва оналарини зиёратларга жўнатишади. Энди улар ибодатни чиройли қилишликка ҳаракат қилишади. Албатта Аллоҳ Таолонинг раҳматидан, мағфиратидан умидвор бўлиб йўлга отланадилар. Шу ерда бир савол пайдо бўлади? Бу зиёратчилар ибодатга, сабр қилишликка, шукронада бўлишликка, сафарнинг машақатларга тайёрмиканлар? Баъзан Ҳожилардан эшитиб қоламиз, ибодатни бажаролмадим,. уйдагилар телифон қилаверишиб, қўйишмайди, расмга тушинг, видеони ташланг деб, яна бирлари еттита айландим бўлдими?, Эҳром нима,? совға саломлар олдим вақтим кўп еетди, ва ҳоказолар .....бунақанги гапларни эшитамиз афсуски. Ота боболаримиз яширинча туя, от араваларда олти ойлаб, бир йиллаб ,чодирда яшаб ибодат қилиб қайтишган. Ҳозирги кунда Алҳамдулиллоҳ ўн икки соатда бориляпти. Ҳозирги кунда Алҳамдулиллоҳ, ҳоҳлаган кунингизда Умра зиёратига боришингиз мумкин.Умра ибодатига тайёрлаш вазифаси кимларга юклатилган. Ҳар бир, маҳаллалар МФЙ туман, шаҳар, отинойиларига ҳамда Вилоят бош Имом хотиби, хотин- қизлар ишлари бўйича ёрдамчиларига юклатилган. (аёлларимизни назарга тутяпман).Биз отинойилар Алҳамдулиллоҳ устозларимиздан олган, илм ва билимимиз билан аёлларимизга тушинтириш ишларини олиб боряпмиз. Масалан: "Умра" обрў ёки шон-шуҳрат учун эмаслиги, зиёратдан кейинги турли (исрофгарчиликларга йўл қўймаслик) маросимлар ҳақида.Эллик боши ким ,вазифалари. Мийқотга кириш, Ҳажарул асваднинг фазилатлари, Уламоларнинг қилган дуолари ,зам-зам сувининг табарруклиги.Сафо-Марвадаги қоидалари ва бошқа қоидаларни тушунтириб берамиз. Меҳмонхоналарда бўладиган кичик маиший камчиликларга сабрли бўлишлик тушунтирилади. Аммо ёши улуғ онажонларимизга бу суҳбатларимиз камлик қилади, чунки уларда хотира, эслаб қолиш суст бўлади. Иншааллоҳ, келажакда "ибодат" ва "зиёрат" қилиш курслари очилса, икки, уч кун эмас, балки ўн кун ёки ,ўн беш кунлик ўқув курслари очилади. Ёшларимиз бир ойлаб телеграмлардан билиб олишади, тайёргарлик кўришади. Ёши улуғлар эса юзма- юз эшитиб олишни , жонли мулоқот қилишни тарафдори. Аллоҳ Таолонинг Ўзи барча ҳожиларимизни ҳаж амалларини даргоҳида қабул қилсин омин. Кармана тумани "Варқ" МФЙ отинойиси Нарзуллаева Зулайхо