РУКУДАН ОЛДИН ҚЎЛ КЎТАРИЛАДИМИ, КЕЙИН-ЧИ?

30-01-2023, 17:15 admin Мақолалар 216

РУКУДАН ОЛДИН ҚЎЛ КЎТАРИЛАДИМИ, КЕЙИН-ЧИ?

Ҳанафий мазҳаби уламолари рукудан олдин ва кейин қўл кўтарилмаслигига бир неча далиилларни келтиришган. Жумладан, Жобир Ибн Самура розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бизнинг ҳузуримизга чиқдилар ва: “Нима учун мен сизларни қўлларингизни худди асов отнинг думига ўхшатиб кўтараётганингизни кўрмоқдаман?! Намозда сокинлик ила туринглар!” дедилар» (Имом Муслим ривояти).
Рукуга боришда ва ундан қайтишда қўлни кўтариш Исломннг дастлабки пайтлари бор бўлган. Кейин мансух қилинган. Бу ҳукмнинг амалдан қолганидан бехабар баъзи саҳобалар аввалгидек рукуга борганда ва ундан қайтганда қўлларини кўтариб, намоз ўқиётганларини Набий алайҳиссалом ҳужраларидан кўриб турганлар. Кейин ташқарига чиқиб, уларни бу ишдан ққайтарганлар.
Шунингдек, Алқама розияллоҳу анҳу ривоят қилади: “Абдуллоҳ Ибн Масъуд мен сизларга Расулуллоҳнинг намозларини ўқиб берайми, деди-да, намоз ўқиб, биринчи қўл кўтаришдан бошқа қўл кўтармади”, дейилган.
Имом Таҳовий Асвад розияллоҳу анҳудан қилган ривоятда Умар Ибн Хаттобнинг биринчи такбирда икки қўлини кўтариб, кейин кўтармаслигини кўрганини ривоят қилади.
Имом Байҳақий ҳам Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан қилган ривоятда: “Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам, Абу Бакр ва Умарнинг орқаларида намоз ўқидим. Улар намозни бошлашдаги қўл кўтаришдан бошқа қўл кўтармас эдилар”, дейилган.
Ҳанафий уламолар рукуга борганда ва ундан қайтганда қўл кўтариш ҳақида келган ривоятлар кўплиги, саҳиҳлиги, баъзи гапларга қараганда, саҳобаларнинг элликтасидан ривоят қилинганини яхши билишади. Аммо насх ворид бўлиши мумкинлигини таъкидлайдилар. Чунки насх ривоятнинг кучли ва кучсизлигига ёки кўп ва озлигига қараб бўлмаслиги ҳаммага маълум. Ҳадис ҳар қанча кучли бўлса ҳам оятга тенглаша олмайди.
Хуллас, ҳанафий мазҳабида рукуга боришда ҳам, ундан қайтишда ҳам қўл кўтарилмайди.
Навбаҳор туман бош имом хатиби Устоз Фазлиддин домла Тошев

https://t.me/beshrabotuz
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Муфтий ҳазрат Ислом олами уюшмаси Олий Кегашига аъзо бўлдилар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш