Ватан

20-01-2023, 22:43 admin Мақолалар 304

Ватан.
Боботоғлар тарих сўзлаган,
Элиборим элин ўйлаган,
Тинчлик кунда шодон куйлаган,
Келинжоним алласи-Ватан!
Бобом бағри тўла набира,
Дунё кўрдим, нолимам сира,
Қалдирғочим, келгин ин қур-а,
Суйган қушим парвози-Ватан!
Сен оримсан, гард ҳам инмаган,
Букилгансан, лекин синмаган,
Меҳнат қилиб, асло тинмаган
Қадоқ қўлим тафтисан-Ватан!
Дов-дарахтлар қушларга макон,
Балиққа сув топилмас ошён,
Олтин тупроқ, мусаффо осмон,
Икки кўзим қораси- Ватан!
Булоқ бўлиб бағрингда кулсам,
Нафи тегар бир майсанг бўлсам,
Тупроғингга бош қўйиб ўлсам,
Армонсизман, суюгим Ватан,
Сен толейи буюгим, Ватан!

Навбаҳор тумани Юқори Бешрабод МФЙ отинойиси Нурматова У.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари Канимех туманида
"Қосим Шайх" жоме масжидида рамазон ҳайити намози
РАМАЗОН ҲАЙИТИНГИЗ МУБОРАК
Фуқароларни қабул қилиш куни
Навоий вилоятида ҳам ифторлик дастурхонлари ёзилди
"Таровеҳ" намозларига ташриф буюрувчи фуқароларнинг хавфсизлиги ишончли таъминлаш
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш