Имом Бухорий ҳадисларида ота-онани улуғланиши.

20-01-2023, 22:41 admin Мақолалар 213

Имом Бухорий ҳадисларида ота-онани улуғланиши.

Имом Исмоил ал-Бухорийнинг ҳадислари мавзу қамрови ниҳоятда кенг.Улар Пайғамбаримиз Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи вассалламнинг ҳаёти билан боғлиқ ҳадислари талқини, дўстлик, саховат, ҳалоллик адолат, инсофу диёнат, хиёнат, ростгўйлик ва ота-онани улуғлаш каби мавзуларни қамраб олган. Масалан, "Аллоҳнинг рози бўлиши отанинг рози бўлишига ва унинг ғазаби ҳам отанинг ғазабига боғлиқдир" дейилган ҳадиснинг Абдуллоҳ ибн Умар томонидан ривоят қилингани қайд этилади.
Росулуллоҳ : "Хор бўлсин, хор бўлсин, хор бўлсин"-деб ўн марта такрор қилдилар. Шунда саҳобалар :"Эй, Росулуллоҳ, кимни айтаяпсиз?"-деб сўрашди.Росулуллоҳ: "Ота -онанинг иккаласини, ёхуд битталари кексайиб қолган вақтда уларни рози қилмай дўзахга тушишга мубтало қилган кишини"-дедилар.Бу ҳадис Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу томонидан ривоят қилингани айтилган. Абу Ҳурайра р.а дан ривоят қилинишича: "Уч тоифа кишиларининг дуоси ҳеч шубҳасиз Аллоҳ олдида мақбулдир: мазлум кишиларнинг дуоси, мусофирнинг дуоси ва ота-онанинг дуоси".
Ҳадисларда ота-онанинг назаридан қолиш гуноҳларининг энг оғири сифатида баҳоланди."Гуноҳнинг каттаси: Тангрига ширк келтирмоқлик, ноҳақ қон тўкмоқлик, ота-онага оқ бўлмоқлик ва ёлғон гувоҳ бермоқлик". Ҳадисларда оналарни алоҳида шарафлайди.Уларнинг қадрига етиш, уларни асраб-авайлашга алоҳида урғу берилган.Жумладан "Кимга яхшилик қилай?- деб сўраганда "Аввал онангга, яна онангга ва яна онангга, сўнг отангга яхшилик қил".
Ота-онанинг кўнгилига қараб иш тутиш, уларнинг кўнглини кўтариш, уларга ёрдам бериш ҳадисларда улуғланади:"Кимки ота-онасининг розилигини олган бўлса, унга қандай яхши ! Тангри унинг умрини узайтиради".
Албатта, оилада отанинг мавқеи, унинг обрў-эътибори ҳам назардан четда қолган эмас. Хусусан, фарзандлар тарбиясида ота масъулияти ғоят буюкдир: "Ҳеч бир ота ўз фарзандига хулқу одобдан буюкроқ мерос беролмайди "Шунинг учун ҳам ота ризоси улуғ неъматдир:"Отага итоат қилиш Аллоҳга итоат қилишдир, унинг олдида гуноҳ қилиш Тангри олдида гуноҳкор бўлиш билан баробардир"
Ота-оналарни эъзозлаб, ардоқлаб яшашлик, уларни дуоларини олиш ҳаммага ҳамиша насиб этсин.
Навбаҳор тумани "Сарой" маҳалласи отинойиси Тоирова М.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Муфтий ҳазрат Ислом олами уюшмаси Олий Кегашига аъзо бўлдилар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш